Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

 
 
588-савол. Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар солиқ 
солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти 
билан берилиши мумкинми? 
Жавоб: Мумкин эмас. 
589-савол. Солиқ кодексига асосан солиқ имтиёзлари қандай 
тарифланади. 
Жавоб:Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ 
тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ 
миқдорда тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади. 
590-савол. Туристик зоналарда жойлашган аҳолини саноторий 
курорт объектлари эгаллаган ер участкаларини Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари 
Кенгашлари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилиш ҳуқуқига эгами? 
Жавоб:Ҳа эга. 
591-савол. Қўшилган қиймат солиғи тўловчи якка тартибдаги 
тадбиркор ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 
бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкни реализaция қилса неча фоиз 
қўшилган қиймат солиғи тўлайди? 
Жавоб: Қўшилган қиймат солтиғи ҳисобланмайди .
592-савол. Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар жорий қилишга ким 
ҳақли? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси. 


125 
593-савол. Солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари қайси 
солиқларни тўлайди?
Жавоб: Умумбелгиланган тартибда солиқ тўлайди. 
594-савол. Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт 
объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи бўйича вилоятлар 
халқ депутатлари Кенгашларига қандай ваколатлари мавжуд? 
Жавоб: Мол-мулк солиғини камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки 
ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати мавжуд. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling