Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Акциз солиғининг қанақа ставкалари мавжуд?


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

634-савол: Акциз солиғининг қанақа ставкалари мавжуд? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 289-моддасига асосан Солиқ ставкалари 
товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада 
ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), 
шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган 
аралаш ставкада белгиланади. 
635-савол: Акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш муддати қачон? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 292-моддасига асосан Солиқ ҳисоботи, агар 
ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 
солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ 
давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади. 
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш 
шохобчалари орқали реализaция қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи 
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ 
органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан 
кечиктирмай тақдим этилади. 


132 
636-савол: Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи 
қуйиш шохобчалари орқали реализaция қилинганда солиқ ҳисоботи 
қаерга берилади?
Жавоб: Солиқ кодексининг 292-моддасига асосан солиқ ҳисоботи 
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ 
органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан 
кечиктирмай тақдим этилади. 
637-савол: Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчиларига қачондан 
акциз солиғи бекор қилинди? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2021 йилдаги 
ПҚ-5267-сон қарорига асосан 2022 йил 1 январдан бекор қилинган. 
638-савол: Фойда солиғи тўловчилар кимлар? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 294-моддасига асосан қуйидагилар фойда 
солиғининг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар 
деб юритилади) деб эътироф этилади: 
1) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик 
шахслар (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар деб юритилади)
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик 
шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий 
муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги 
чет эл тузилмалари (бундан буён ушбу бўлимда фаолиятни доимий муассаса 
орқали амалга оширувчи норезидентлар деб юритилади)
3) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи 
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан 
буён ушбу бўлимда норезидентлар деб юритилади)
4) солиқ тўловчилар консолидaциялашган гуруҳининг масъул 
иштирокчилари бўлган юридик шахслар; 
5) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан олган 
даромадлари бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ёки ўз ихтиёри билан фойда 
солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар; 
6) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги 
шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича оддий 
ширкатнинг ишончли шахси. 
Солиқ тўловчиларнинг консолидaциялашган гуруҳи иштирокчилари 
(бундан буён ушбу бўлимда консолидaциялашган гуруҳ иштирокчилари деб 
юритилади) солиқ тўловчиларнинг консолидaциялашган гуруҳи бўйича фойда 
солиғининг мазкур гуруҳ масъул иштирокчиси томонидан ҳисоблаб чиқариш 
учун зарур бўлган қисми бўйича солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини 
бажаради. 


133 
Ушбу Кодекснинг 36-моддаси тўққизинчи қисмига мувофиқ агент 
вазифаларини амалга оширувчи жисмоний шахс, ушбу модда биринчи 
қисмининг 2-бандига мувофиқ солиқ тўловчи деб эътироф этилади. 
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 
айланмадан солиқ тўловчи шахслар солиқ тўловчилар ҳисобланмайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling