Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Фойда солиғи ҳисоблашда янги технологик ускуналар


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

639-савол: Фойда солиғи ҳисоблашда янги технологик ускуналар 
қийматининг, ишлаб чиқаришни модернизaция қилиш, техник ва (ёки) 
технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳаражатларининг ва (ёки) ахборот 
тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида 
маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга 
йўналтириладиган маблағлар суммаларининг неча фоизи миқдорида 
Инвестициявий чегирма қўлланиладилади? 
Жавоб: Солиқ кодекининг 308-моддасига асосан 20 фоиз (ўтган йили 
10 фоиз) миқдорида белгиланган. 
640-савол: ишлаб 
чиқаришни 
янги 
қурилиш 
шаклида 
кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган 
бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган 
маблағлар суммасининг неча фоизи миқдорида Инвестициявий чегирма 
қўлланиладилади? 
Жавоб: Солиқ кодекининг 308-моддасига асосан 10 фоиз (ўтган йили 
5 фоиз) миқдорида белгиланган. 
641-савол: Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи 
норезидентнинг солиқ тўлангандан кейинги ўз тасарруфида қоладиган 
соф фойдаси солиққа тортиладими тушунтириб беринг. 
Жавоб: Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи 
норезидентнинг солиқ тўлангандан кейинги ўз тасарруфида қоладиган соф 
фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва 10 фоиз солиқ ставкаси бўйича 
солиққа тортилади. 
642-савол: Фойда 
солиғи 
базасидан 
солиқ 
текширувлари 
натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар 
чегириб ташланадими? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 317-моддасига асосан солиқ текширувлари 
натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар солиқ 
базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган ҳаражатлар жумласига киради. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling