Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Фойда солиғи базасидан солиқ тўловчи томонидан


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

643-савол: Фойда солиғи базасидан солиқ тўловчи томонидан 
ҳисобланган дивидендлар суммалари чегириб ташланадими? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 317-моддасига асосан солиқ тўловчи 
томонидан ҳисобланган дивидендлар суммалари солиқ базасини аниқлашда 
чегириб ташланмайдиган ҳаражатлар жумласига киради. 


134 
644-савол: Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл 
фирмаларининг ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш муддати қачон? 
Жавоб: Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 июлдаги “Чораклик ва 
йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисида”ги 942-сон 
билан рўйхатдан ўтган Низомга асосан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 
25 мартидан кечиктирмай тақдим этилади. 
645-савол: Юридик 
шахс 
мақомига 
эга 
бўлган 
бюджет 
ташкилотлари молиявий ҳисобот тақдим қиладими? 
Жавоб: Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 июлдаги “Чораклик ва 
йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисида”ги 942-сон 
билан рўйхатдан ўтган Низомга асосан Юридик шахс мақомига эга бўлган 
бюджет ташкилотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия 
органларига йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан 
кечиктирмай тақдим этадилар. 
646-савол: Кичик корхоналар ва микрофирмалар тоифасига кирган 
корхоналар чораклик молиявий ҳисобот тақдим этадиларми? 
Жавоб: Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий 
ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай 
тақдим этадилар. 
647-савол: Фойда солиғининг бўнак тўловини кимлар ва қачон 
тўлайдилар?
Жавоб: Солиқ кодексининг 340-моддасига асосан жами даромади 
жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар 
ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар 
ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг йигирма учинчи 
кунидан кечиктирмай тўлайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling