Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар қайси норматив


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

659-савол. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар қайси норматив 
хужжат билан белгиланади? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2008 йил 
11 ноябрдаги 1868-сон билан рўйхатдан ўтган “Аҳоли пунктларини бориш 
қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги 
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги тартиб билан белгиланади. 
660-савол. Солиқ даври якунлари бўйича айланмадан олинадиган 
солиқ ҳисоботини топшириш муддати қачон? 
Жавоб: Солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги 
даврнинг 15 февралидан кечиктирмай. 
661-савол. Ундирилган айланмадан олинадиган солиқ қайси 
бюджетга тўлиқ ўтказилади
Жавоб: Ўзбекистон 
Республикасининг 
2021 йил 
30 декабрдаги 
742-сонли “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети 
тўғрисида”ги 
қонуни 
12-моддасига 
мувофиқ 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
республика 
бюджетига, 
вилоятларнинг 
вилоят 
бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига қуйидагилар тўлиқ 
ҳажмда ўтказилади. 


137 
662-савол. АОС қандай тоифадаги солиқ тўловчиларга татбиқ 
этилмайди? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 461-моддасига мувофиқ қўйидагилар АОС 
татбиқ этилмайди. 
1) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни 
олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка 
тартибдаги тадбиркорларга; 
2) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб 
чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик 
шахсларга
3) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, 
башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ 
хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса; 
4) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализaция қилишни амалга 
оширувчи юридик шахсларга
5) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи 
юридик шахсларга; 
6) оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли 
шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият 
бўйича; 
7) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва 
қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб 
чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан 
самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда 
хулоса киритилганда; 
8) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 
объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни 
бажарувчи юридик шахсларга; 
9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича 
турғун савдо шахобчаларига; 
10) бозорларга ва савдо комплексларига; 
11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига
12) аудиторлик ташкилотларига; 
13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling