138
663-савол. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар деб кимларга
нисбатан эътироф этилади?
Жавоб: Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар деб СКнинг 461-
моддасига асосан қуйидагилар эътироф этилади:
1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан
олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон
Республикаси юридик шахслари (бундан буён ушбу бўлимда юридик шахслар
деб юритилади);
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция қилишдан
олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача
бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
664-савол. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция
қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган якка тартибдаги
тадбиркорларларнинг айланмадан олинадиган солиқни қўллашнинг
ўзига хос хусусиятларини айтиб беринг.
Жавоб: Солиқ
кодекснинг
461-моддаси
якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализaция
қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошганда, солиқнинг ошиб
кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.
665-савол. Айланмадан олинадиган солиқни тўлов муддатлари
кандай?
Жавоб: Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш
тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш
муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
666-савол. Айланмадан олинадиган солиқ даври ва ҳисобот даври
кандай?
Жавоб: Календарь йил солиқ давридир.
Бир ой ҳисобот давридир.
667-савол. 2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ
тўловчи бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг суғориладиган ер
майдони неча гектар бўлган корхоналар айланмадан олинадиган солиқ
Do'stlaringiz bilan baham: