Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Қўшилган қиймат солиғининг нечта солиқ ставкаси


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

648-савол: Қўшилган қиймат солиғининг нечта солиқ ставкаси 
мавжуд? 
Жавоб: Солиқ кодекининг 258-моддасига асосан “0” ноль ва 15 фоиз 
ставкаси мавжуд. 
649-савол: Солиқ тўловчи томонидан тақдим қилинган солиқ 
ҳисоботларини қайси ҳолатда қайтарилади? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ органи солиқ 
тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган солиқ ҳисоботини 
қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. 


135 
650-савол: Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчи 
номидан солиқ ҳисоботларини юборишга ҳақлими? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ маслаҳатчилари 
ташкилоти солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи номидан солиқ тўловчининг 
шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этишга ҳақли. 
651-савол: Фойда солиғи ҳисоботини тақдим қилиш муддатини 
айтиб беринг. 
Жавоб: Солиқ кодексининг 339-моддасига асосан солиқ ҳисоботи 
қуйидаги муддатларда тақдим этилади: 
1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 
йигирманчи кунидан кечиктирмай; 
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ даври ўтгандан кейинги 
йилнинг 1 мартидан кечиктирмай. 
652-савол: Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан 
олинган фойдасидан фойда солиғи неча фоиз ставкада тўлайди? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 337-моддасига асосан фойда солиғи 
базасидан 20 фоиз ставкада солиқ ҳисобланади. 
653-савол. 2022 йил учун фойдали қазилмаларни кавлаб олишни 
амалга оширувчи юридик шахслар учун айланмадан олинадиган солиғи 
ставкаси неча фоизни ташкил қилади? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 461-моддаси 2-қисми 2-бандига мувофиқ 
фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга 
нисбатан айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling