4-даражали технологик ускуналар чилангарининг мансаб йурикномаси


Download 103.53 Kb.
Pdf ko'rish
Sana19.06.2023
Hajmi103.53 Kb.
#1606310
Bog'liq
1 НКО кузатувчиси



НКО КУЗАТУВЧИЛАРНИНГ МАНСАБ ЙУРИКНОМАСИ. 
1. Умумий кисм. 
1.1 НКО кузатувчиси мансабига урта махсус техник мутахасислигига эга булган, мутахасислиги буйича
3 йиллик иш стажига эга булган хамда тиббий курикдан ижобий хулосага эга булган шахслар тайинланади.
1.2 Ишга тайинлаш ва ишдан озод килиш кон бошлигининг тавсиясига асосан «Муборакнефтгаз» МЧЖ 
бошлигининг буйруги билан амалга оширилади. 
1.3 Административ холатларда кон бошлигига буйсунади, бевосита хизмат устасига буйсунади. 
1.4 Мустакил ишга рухсат берилишидан олдин корхонанинг малакали комиссияси томонидан мансаб 
йурикномалар ва иш жойидаги йурикномалар асосида укитилади ва билими текширилади.
1.5 Кон худудидаги газ лифт ва механизациялашган усулда ишлаётган кудукларга, кудук шлейфларига, газ 
таксимлаш блокларига хизмат килади ва технологик жараёнларнинг бир маромда ишлашини таъминлайди.
1.6 Бутун иш фаолияти давомида ички мехнат тартиб коидалари ва йурикномаларига, хавфсизлик техникаси 
коидаларига, кон рахбарияти фармойиши ва буйрукларига, ишлаб чикариш режаларига хамда тасдикланган 
амалдаги йурикномаларга амал килади.
2. Асосий вазифалари ва мажбуриятлари 
2.1 Кудукларни хамда технологик курилмаларда борадиган жараёнларни бир маромда ишлашини назорат килиш
2.2 Кудукларни белгиланган режимда ишлашини таъминлаш ва бир режимда ушлаб туриш ишларида 
катнашади. 
2.3 Кувурутказгичларни урнатиш ва кон курилмаларни жорий таъмирлаш ишларини олиб боради ва хизмат 
курсатади.
2.4 Ишлатилаётган курилма жихозларни монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларига катнашади. 
2.5 Муракаблиги жихатдан осон булган дурадгорлик ва чилангарлик ишларини бажаради 
2.6 Гидрат хосил булишини олдини олишга каратилган ишларга катнашади. 
2.7 Техникавий ва умумий билим салохиятини ва малакасини ошириб боради. 
2.8 Хизмат курсатиш учаскасидаги тегишли хужжатларни уз вактида юритилишини таъминлайди. 
2.9 Ер устки жихозларини монтаж, демонтаж, таъмирлаш хамда хизмат курсатиш ишларини бажаради. 
2.10 Жарохатланганга биринчи тез тиббий ёрдам бериш
2.11 НКО кузатувчи куйдаги талабларни бажариш шарт 
- мехнат мухофазаси буйича йурикномалар, коидлар ва меъёрлар талабларига риоя килиши 
- иш вактида берилган шахсий химоя воситаларидан фойдаланиши 
- иш вактида содир булган бахтсиз ходиса, авриялардан ёки бахтсиз ходиса, аварияларни келтириб чикарувчи 
омиллар аникланганда дархол кон рахбариятини (бригадир, хизмат устаси, кон бошлигини, диспечерлик 
хизматидаги ходим) огохлантириш.
Огохлантирилишга карамасдан кон рахбарияти томонидан содир булиши мумкин булган бахтсиз ходиса ёки 
авария олди олинмаган такдирда НКО кузатувчи хавфсиз иш шароити яратиб берилгунига кадар юклатилган 
вазифаларни бажармаслика хаклидир. Ушбу холатларда НКО кузатувчиининг мехнат маоши туланади.
2.12 Алока воситаларидан, ёнгинга карши воситалардан, ёнгиндан тез хабар берувчи жихозлардан фойдалана 
олишни билиши керак. 
3. Хукуки 
3.1 Кон рахбариятидан иш куролларни, мосламаларни, материалларни, химоя воситаларни, махсус кийимни, 
махсус оёк кийимни, фильтрли газ никобларни уз вактида таъминлашини талаб килиш. 
3.2 Кон рахбариятидан мехнатни мухофаза килиш талабларига асосан иш жойининг ёритилишини, зарурий 
жихозлар билан таъминлашини ва соз холдаги иш куролларини талаб килиш. 
3.3 Кон рахбариятидан хавфсиз иш шароитини таъминланишини талаб килиш. 
3.4 Иш жойларида технологик жараёнларининг узгаришида ёки янги коидалар жорий килинганда НКО 
кузатувчи иш бошлашдан олдин кон рахбариятидан бажариладиган ишларни услублари ва методларини сифатли 
ургатилишини талаб килиш.
3.5 Иш давомида ортирилган тажрибаларини, билимларини паст даражали ходимларга ургатиш. 
3.6 Узидан паст даражали НКО кузатувчилардан технологик курилмаларни, кудук жихозларни белгиланган 
талабларга асосан ишлатилишини хамда муракаб булмаган чилангарлик ишлари буйича топширик бериш. 
3.7 Нефт кудукларида ва технологик курилмалардаги ишларини ёки чилангарлик ишларини узидан паст 
даражали НКО кузатувчиларга таксимлаш.
3.8 Узидан паст даражали НКО кузатувчиларни иш жойларда электр хавфсизлиги, хавфсизлик техникаси 
талаблари бузилганда ёки авария содир булиши мумкин холларда бажарилаётган ишларни бажарилишини такиклаш
4. Жавобгарлиги. 
4.1 Технологик курилма ва кудукларни узлуксиз ишлатилишига
4.2 Технологик курилма ва кудукларни белгиланган режимда ишлатилишига
4.3 Кудукларда режалаштирилган профилактика-таъмирлаш ишларини бажарилишига
4.4 Хавфсизлик техникаси коидаларига, санитария, гигиена ва эстетика меъёрлари хамда табиат мухофазаси 
талабларига асосан иш жойини тарибга келтириш.
4.5 Уз мансаб йурикномасида юклатилган вазифаларни уз вактида ва сифатли бажарилишига

Download 103.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling