Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet1/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб




Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича
имтиҳон савол ва жавоблари



  1. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги. Меҳнатни

муҳофаза қилишни бошқариш тизими (СУОТ)





Саволлар

Жавоблар

1.


Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқноманинг қандай турлари бор ва улар қачон ўтказилади?
Кириш йўриқнома;
Иш жойидаги дастлабки йўриқнома;
Такрорий йўриқнома;
Режадан (навбатдан) ташқари йўриқнома;
Махсус (мақсадли) йўриқнома.
Кириш йўриқнома бериш.
Кириш йўл-йўриқлари янги ишга кирган, хизмат сафарига юборилган, амалиёт ўтаётган ва ўқувчи ходимларга берилади. Корхонадаги ички меҳнат тартиб-қоидалари, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос жиҳатлари билан, саноат санитарияси, газ ва ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари билан таништиришни кўзда тутади.
Бош муҳандис тасдиқлаган дастурга асосан корхона бўйича чиқарилган буйруқ билан тайинланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси (ММҚ ва ХТ) хизмати ёки муҳандис-техник ходимлар (МТХ) томонидан ўтказилади. Йўл-йўриқ олаётганларнинг сонидан қатъи назар тўла ҳажмда ўтказилади. Давом этиш вақти камида 2 соат. Йўл-йўриқларнинг берилганлиги йўл-йўриқлар картаси ва журналида қайд қилинади.
Иш жойидаги Дастлабки йўриқнома бериш янги ишга кирган, бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказилган, хизмат сафарига юборилган ва шу каби ходимлар билан ўтказилади. Бўлинма бошлиғи томонидан ҳар бир ходим билан алоҳида-алоҳида ўтказилади.

Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling