Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet5/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

24.

Баландликда бажариладиган иш

1,8 метрдан юқори баландликда жойлашган асбоб-ускуналарда старционар зинапоя ва тўсиқ билан ўралган майдонча бўлиши керак. Ҳавоза, тўшама ва бошқа мосламалар бир типдаги лойиҳалар асосида тайёрланиб, рухсат этилган юк оғирлиги кўрсатиб қўйилган бўлиши керак. Тўсиқ билан ўралган тўшама бўлмаган тақдирда баландликдаги ишлар ишончли конструкцияларга маҳкамловчи карабинларга эга сақловчи камарлар (эҳтиёт камарлари) ёрдамида бажарилади. Камарлар комплектлари бир йилда 2 марта синовдан ўтказиб турилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади. Алоҳида ҳолларда, панжара билан ўралган юқори майдончага эга икки оёқли нарвонлардан фойдаланишга рухсат этилади. Баландликда бажариладиган ишларда асбобни майдонча чеккасига қўйиш ёки пастга ташлаш тақиқланади. Асбоблар махсус қути ёки сумкага тахланган бўлиши лозим. Тираб қўйиладиган нарвонлардан қувурларга маҳкамлаб фойдаланиш ман этилади.


25.


Противогаз (газниқоб) турлари
Противогазларнинг (газниқобларнинг) қуйидаги турлари мавжуд:
- фильтрловчи;
- шлангли;
- изоляцияловчи
Фильтрловчи противогазлар (газниқоблар) коробкаларининг турлари.
КД - кул ранг (аммиак, сероводород (водород сульфид) ва уларнинг қоришмаси);
М - қизил (нордон (кислотали) газлар, углерод оксиди, аммиак, фторли ва маргимушли водород);
БКФ - нордон (кислотали) газлар, аммиак, органик моддалар буғлари.
Аэрозоль (чанг, тутун, туман) фильтрли коробкаларга вертикал оқ чизиқ тотилади.
Шлангли противогазлар (газниқоблар): ПШ-1 (10 метрли шланг, ҳаво эркин берилади); ПШ-2 (20 метрли шланг, ҳаво мажбурий ҳайдалади).
Изоляцияловчи противогазлар (газниқоблар) - нафас олиш ва газ қоришмасини регенерация қилиш ёпиқ циклига асосланган аппаратлар бўлиб, уларда сиқилган кислород қўлланилади. Бундай противогазлардан (газниқоблардан) 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган, тиббий кўрикдан ўтган шахслар фойдаланишлари мумкин.




Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling