Такрорий йўриқномани бериш ММҚ ва ХТга оид билимларни текшириш ва ошириш мақсадида ҳар бир ходим билан шахсан ёки гуруҳ билан ҳар 3 ойда 1 марта ўтказилади.
Режадан ташқари йўриқномани бериш ХТ қоидалари ўзгарганда, технологиялар ўзгарганда, асбоб-ускуналар янгиланганда ва шу каби ҳолларда ўтказилади.
Махсус (бир марталик) йўриқномани бериш ишлаб чиқаришдаги кичик ўзгаришларда ҳамда хавфлилик даражаси юқори бўлган ишлаб чиқариш жараёнларида ходимлар билан ўтказилади.
2.
|
Қандай тоифадаги ходимлар даврий тиббий кўрикдан ўтиши шарт?
- 18 ёшга етмаган ходимлар;
- 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, ногиронлар, ноқулай меҳнат шароитларида ва тунда ишлайдиган ходимлар, хизмат кўрсатиш (озиқ- овқат, савдо-сотиқ, умумий овқатланиш ва ҳоказо) соҳаларида ишлайдиган ходимлар;
- таълим ва болаларни тарбиялаш тизимида ишлайдиган шахслар.
Маъмурият тиббий кўрикдан ўтмаган ходимларни ишга қўймасликка ҳақли.
|
3.
|
Меҳнат шарт-шароитлари устидан идоравий назорат неча босқичда амалга оширилади?
4 босқичда амалга оширилади.
|
4.
|
1-босқич назорат ким томонидан ва қачон амалга оширилади?
1-босқич назорат смена бошлиғи томонидан иш кунининг бошида, қурилма (установка) бошлиғи ва механиги томонидан ҳар куни амалга оширилади. Хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларда - кун мобайнида.
|
5.
|
2-босқич назорат ким томонидан ва қачон амалга оширилади?
2-босқич назоратда цех бошлиғи доимо технологик жараёнларни назорат қилади. Ҳар ҳафтада барча цех журналлари ва режим варақаларидаги ёзувлар билан танишиб чиқади. Ойда бир марта механик, қурилма (установка) бошлиғи иштирокида ММҚ ҳолатини текшириб, натижаларини ММҚ журналига ёзиб расмийлаштиради. Қурилма (установка) бошлиғи, механик, назорат ўлчов асбоблари ва автоматика (КИП и А ) участкаси бошлиғи ҳар бири ўз фаолият соҳаси бўйича кундалик назоратни амалга ошириб боради.
|
6.
|
3-босқич назорат ким томонидан ва қачон амалга оширилади?
|
Do'stlaringiz bilan baham: |