Газлар билан заҳарланганда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Табиий ва суюлтирилган газлар заҳарли эмас, лекин ҳаво таркибида уларнинг катта миқдорда тўпланиши бош оғриғини келтириб чиқариши, кислород етарли миқдорда бўлмай қолганда эса бўғилиш содир бўлиши мумкин.
Табиий ва суюлтирилган газларнинг тўла ёнмаслиги оқибатида ис гази (углерод оксиди) ҳосил бўлади. Ис гази кучли таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади. Углерод оксиди билан заҳарланишнинг биринчи белги-аломатлари қуйидагилардир: бошда оғирлик ҳисси, қулоқларда шовқин, умумий заифлик, юрак уришининг тезлашиши, бош айланиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш. Янада кучлироқ заҳарланишда уйқу босади, бефарқлик (бепарволик) ҳолати юзага келади. Яна ҳам кучлироқ заҳарланишда эса жабрланувчи ҳушини йўқотади, сўнг нафас олишдан тўхтайди.
Инсон организмига кириб борган газлар унга зарарли физиологик таъсир кўрсатади. Бу таъсир бўғувчи таъсир бўлиши мумкин, агар нафас билан кираётган ҳаво таркибида кислород етарли бўлмаса. Ҳаводаги кислород миқдори 16 % гача камайса, инсонда нафас қиса бошлайди ва юрак уриши тезлашади, 16 % гача камайса - нафас сиқиши кучаяди, 16 % гача камайса - ҳушидан кетади.
Шифокор етиб келгунга қадар қуйидаги чораларни кўриш зарур: -
- жабрланувчини тезликда тоза ҳавога олиб чиқиш, қулай ҳолатда ётқизиб, танасининг совиб кетишига қарши чоралар кўриш;
- нафасни қисувчи барча нарсалардан халос қилиш;
- жабрланувчининг ухлаб қолишига йўл қўймаслик;
- оғзини марли (дока) ёки рўмолча ёрдамида қусиш массалари ва шиллиқ моддалардан тозалаб ташлаш
- нашатир спиртидан 1-2 дақиқа интервал билан ҳидлатиб туриш;
- ҳаяжонланган ҳолатида жабрланувчининг лат еб қолишини бартараф этиш чораларини кўриш;
- агар жабрланувчи ўз ҳушида бўлса, ичишга аччиқ чой ёки қаҳва бериш;
- нафас олиши тўхтаб қолса, дарҳол жабрланувчига тоза ҳавода ёки шамоллатиб туриладиган хонада сунъий нафас олдириш.
Жабрланувчи ҳушига келтирилгандан сўнг уни иссиқ қилиб ўраб қўйиш, тинчлигини таъминлаш ва аҳволини кузатиб туриш зарур.
15.
|
Овқатдан заҳарланган жабрланувчига (токсик инфекцияда) биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
- ошқозонини ювиш, бунинг учун жабрланувчига кўп миқдорда сув ичириб, қайт қилиш рефлексини чақириш;
- жабрланувчи оғирлигининг ҳар килограммига 1 грамм ҳисобидан активлаштирилган кўмир ёки сувда эритилган энтеродездан 1 ошқошиқ ичириш;
- сурги дори ичириш (масалан, канакунжут (кастор) мойи, катта ёшли кишига - 30 грамм);
- жуда кўп сув ичириш;
- иссиқ қилиб ўраб қўйиб, иссиқ ширин чой/қаҳва бериш;
- оғир ҳолатларда зудлик билан тиббиёт муассасасига етказиб олиб бориш.
|
ММҚ ва ХТ муҳандиси Б.А.Даутов
Do'stlaringiz bilan baham: |