Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet19/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Зарарли моддалар билан ишлашда хавфсизлик чоралари нималардан иборат?
Корхонада бош муҳандис томонидан зарарли моддаларни ташиш, сақлаш ва ишлатишга оид йўриқномалар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Зарарли моддалар герметик идишларда сақланади, бошқа идишларга ёпиқ ҳолда қуйилади. Барча ишчи ва ходимлар заҳарланишнинг олдини олиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини билишлари шарт. Ишлар ҳимоя воситаларида (кўзойнаклар, фартуклар, қўлқоплар, этиклар ва бошқаларда) бажарилади. Зарарли моддалар билан ишланадиган хонада тортиш-чиқариш вентиляцияси соз ишлаши, махсус ҳимоя кийимларининг фавқулодда (авариявий) комплектлари бўлиши лозим.
Зарарли моддалар билан ишлашда қуйидагилар ман этилади:
- қўлда бажариладиган операциялар;
- ишлаб чиқариш хоналарида зарарли моддаларни қуйиш ёки тўкиш;
- зарарли моддалар билан ишланадиган хоналарда кийим-кечакларни сақлаш;
- қўлларни ювмасдан туриб овқатланиш ва тамаки чекиш.

11.


Кислородли изоляцион ва ҳаво изоляцион аппаратлар билан бажариладиган газдан хавфли ишларга кимлар жалб қилиниши мумкин?
Кислородли изоляцион ва ҳаво изоляцион аппаратлар билан бажариладиган газдан хавфли ишларга фақат ушбу аппаратлардан фойдаланиш бўйича махсус ўқувдан, махсус стажировкадан ўтган шахсларгина жалб қилиниши мумкин.

12.


Таъмирлаш ишлари газланган муҳитда олиб борилаётганда қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши шарт?
Таъмирлаш ишлари газланган муҳитда олиб борилаётганда рангли металлдан ясалган, учқун ҳосил бўлишига имкон бермайдиган асбоб-анжомлар қўлланиши керак. Асбобнинг қора металлдан ясалган ишчи қисми солидол ёки бошқа мой билан қалин қилиб мойланиши лозим. Учқун ҳосил қиладиган электр деталлар ва бошқа электр асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
Ёритиш мақсадлари учун кучланиши 12 В дан ошмайдиган, портлаб кетмайдиган қилиб ясалган кўчма ёриткичлар ёки аккумуляторли лампалар қўлланилиши шарт. Ёриткичлар хавфли газланган муҳитдан ташқарида ёқилиши ва ўчирилиши лозим.

13.




Газдан хавфли ишлар бажарилаётганда идиш ичидаги ҳаво муҳити қандай вақт оралиғида назорат қилиб борилади?
Ҳаво муҳити бевосита газдан хавфли ишлар бошланишидан олдин текширилиш лозим. Ишдаги танаффусдан кейин пар ва газларнинг бехосдан ташқарига чиқиб кетиши мумкин бўлган жойларда ҳаво таҳлилини такроран ўтказиш зарур. Газдан хавфли ишлар бажарилишининг бутун даври давомида ҳаво муҳитини назорат қилиб туриш керак. Текшириб туриш даврийлиги наряд-рухсатномада ўрнатилади (аммо 1 соатда камда 1 марта).

14.




Резервуарлар, идишлар, технологик аппаратлар ва қувурлар ичидаги ҳаво муҳиитини назорат қилиб туриш учун ҳаво намуналари қайси жойлардан олиниши лозим?
Резервуарлар, идишлар, технологик аппаратлар ва қувурлар ичидаги ҳаво муҳиитини назорат қилиб туриш учун ҳаво намуналари қуйидаги жойлардан олиниши лозим:
- ишлар бажарилаётган жойдаги резервуарлар, идишлар тубидан кўпи билан 0,3 м баландликда, шунингдек, юқори зонадан қуйи ва юқори люклар орқали;
- понтонли резервуарларда: қуйи қисмидан - понтон остидан ва люкнинг юқори қисмидан;
- колонна типли аппаратларда - аппаратнинг барча баландликларида люклардан ва қайтарма фланецли бирикиш жойларидан;
- қувурларда - ажратилган фланецли бирикиш жойларидан ёки пармалаб тешилган тешиклардан.
Резервуарлар, идишлар ва ташқи қурилма аппаратларидан ҳаво намуналари олинаётганда люкни битта болтга маҳкамланган қопқоқ билан ёпиб қўйиш ва бу билан ҳаво намунасини олувчи трубка учун тирқиш қолдириш керак.

15.




Қайси вақт оралиғида дублёр идиш ичида ишлаётган шеригининг ҳол-аҳволидан хабар олиб туриши шарт?
Идиш ичидаги ишлар жараёнида дублёр ҳар 2-3 дақиқада сигнал-қутқарув арқони ёрдамида шеригининг ҳол-аҳволидан хабар олиб туриши шарт. Ишлаётган шеригининг аҳволи ёмонлашса ёки ундан жавоб олинмаса, у ҳолда дублёр ва кузатувчи зудлик билан ўша ишлаётган ходимни идиш ичидан чиқариб олишлари шарт. Идиш ичида ишлаётган ходим ҳар 15-20 дақиқада алмаштирилиб туриши лозим.
Қўлланилаётган шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) ва жамоавий ҳимоя воситалари (ЖҲВ) портлаш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши шарт.

16.


Ишлар аппарат (идиш) ичида олиб борилаётганда дублёр қаерда туриши лозим ва кузатувчининг вазифалари нималардан иборат?
Дублёр аппарат ёки идиш люки ёнида туриши, иш бажараётган шериги қандай асбоб-анжом билан қуролланган бўлса, шундай асбоб-анжом билан қуролланган бўлиши, шлангли газниқобга (противогазга) эга бўлиши, иш бошлашга шай ҳолатда бўлиши ҳамда иш бажараётган шеригининг сигналлари ва ҳал-аҳволини кузатиб туриши лозим.
Кузатувчининг вазифалари қуйидагилардир:
- газниқобнинг (противогазнинг) ҳаво шланги ҳолатини ҳамда ҳаво тортувчи қурилманинг жойлашишини кузатиб туриш;
- зарурий ҳолларда иш жойига ишлар учун масъул шахсни ва ГСС вакилини мавжуд алоқа ва сигнализация воситаларидан фойдаланган ҳолда чақириши лозим.


Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling