Ишга рухсат берувчи шахс нимага жавоб беради?
Кўрилган хавфсизлик чораларининг тўғрилиги ва етарлилиги ҳамда уларнинг наряд ёки буйруқда кўрсатилган чораларга, ишларнинг табиати ва жойига мослиги учун; ишга рухсат беришнинг тўғрилиги учун; махсус (мақсадли) йўл-йўриқлар берилишининг тўлалиги ва сифати учун.
IV. Газ хавфсизлиги
1.
|
Газ қувурларнинг босим бўйича таснифи.
Газ қувурлар босим бўйича қуйидагича фарқланади:
- паст босим - 0,05 кг/см2 гача;
- ўртача босим - 0,05 кг/см2 дан бошлаб;
- баланд босим - 3 кг/см2 ва ундан юқори.
|
2.
|
Газдан хавфли ишларни (ГХИни) бажаришга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби қандай?
Наряд-рахсатнома (НР) икки нусхада расмийлаштирилиб, ГХИ бажариладиган цех бошлиғи томонидан имзоланади, МВО билан келишилиб, махсус журналда муайян номер остида рўйхатга олинади, ХТ хизмати билан, зарурат туғилган ҳолларда эса ўзаро боғлиқ цехлар бошлиқлари билан келишилади ва бош муҳандис ёки ишлаб чиқариш бошлиғи томонидан имзоланади. НРга ўчириш схемалари илова қилинади. Тасдиқланган НРнинг иккала нусхаси ГХИни тайёрлаш учун масъул бўлган шахсга берилади. Тайёрлаш ишлари тугаганидан сўнг НРнинг иккала нусхаси ГХИни тайёрлаш ва бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан имзоланади. Бир нусхаси ГХИни бажариш учун масъул бўлган шахсга берилади, 3 ой мобайнида сақланади ва далолатнома билан йўқ қилинади. Бошқа нусхаси ГХИ тугаганидан кейин МВОга (ёки ХТ хизматига, агар ГХИ цехнинг ўз кучлари томонидан бажарилган бўлса) берилади ва камида 3 ой мобайнида сақланади. НР ҳар бир бригадага муайян иш ва жойга қараб алоҳида берилади ва битта смена давомида амал қилади. Агар смена мобайнида ГХИ тугатилмаса, НР кейинга сменага узайтирилади, агарда ишларни ўша бригаданинг ўзи бажарса ҳамда иш шароитлари ва моҳияти ўзгармаган бўлса. НР тасдиқланган кундан бошлаб 10 сутка давомида амал қилади.
Даврий равишда такрорланиб турадиган ГХИ НР расмийлаштирилмасдан туриб, цехнинг ГХИ журналида қайд қилинган ҳолда амалга оширилади.
|
3.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |