Электрдан ҳимояловчи воситалар. Асосий таърифлар.
Электрдан ҳимояловчи воситалар изоляцияловчи (асосий ва қўшимча) ва тўсувчи воситаларга бўлинади. Асосий изоляцияловчи воситалар - изоляцияловчи ва ўлчовчи каж омбурлар (қисқичлар), кучланиш кўрсаткичлари, 1000 В гача кучланишли қурилмаларда эса - диэлектрик қўлқоплар ва изоляцияловчи тутқичларга эга асбоб. Асосий ҳимоя хусусиятларини кучайтириш учун мўлжалланган қўшимча изоляцияловчи воситалар - диэлектрик калишлар, ботиклар, гиламчалар, изоляцияловчи тагликлар (подставкалар), 1000 В дан юқори кучланишли қурилмаларда эса - диэлектрик қўлқоплар. Тўсувчи воситалар ток ўтказувчи қисмларни вақтинча тўсиш учун мўлжалланган бўлиб, уларга шчитлар, изоляцияловчи накладкалар, изоляцияловчи қалпоқлар, вақтинчалик ва кўчма ерга улагичлар, огоҳлантирувчи плакатлар киради.
11.
|
III гуруҳга (группага) имтиҳон топширувчи шахслар қандай билимларга эга бўлишлари керак?
III гуруҳга (группага) эга шахслар учун қуйидагилар шарт:
- электр қурилмаларнинг тузилишини ва уларга хизмат кўрсатиш қоидаларини билиш;
- электр қурилмаларда ишлашдаги хавф-хатарни аниқ тасаввур қилиш;
- хавфсизлик техникасининг умумий қоидаларини билиш;
- 1000 В гача кучланишли қурилмаларда ишлашга рухсат бериш қоидаларини билиш;
- мазкур шахс вазифаларига кирувчи иш турларига оид хавфсизлик техникасининг махсус қоидаларни билиш;
- электр қурилмаларда ишловчи ходимларни доимо назорат қилиб туриш қобилияти ва маҳоратига эга бўлиш;
- биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ва электр токидан жабр кўрган одамга биринчи тиббий ёрдамни амалий кўрсата билиш қобилияти ва маҳоратига эга бўлиш.
|
12.
|
Плакатлар қаерларга осилади?
1000 В гача ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларда плакатлар қуйидаги жойларга осилади:
- нагрузкани узувчи, ажратувчи ва ўчирувчи асбоблардаги узатмаларда (приводларда);
- дистанцион бошқарув калитлари ва тугмаларида;
- 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратурада (автоматларда, рубильникларда виключателларда, ечиб қўйилган сақлагичларда (предохранителларда)), чунки буларни улаганда иш жойига кучланиш узатилиши мумкин.
|
13.
|
«Улама! Линияда ишлар олиб борилмоқда! » плакати қаерларга осилади?
- калитларда;
- узатмаларда (приводларда);
- бехосдан уланганда одамлар ишлаётган жойга кучланиш узатилиши мумкин бўлган коммутацион аппаратуранинг бошқарув тугмаларида.
|
14.
|
Огоҳлантирувчи плакатлар таснифи
1. Огоҳлантирувчи белги ва плакатлар:
а) Учбурчак ичида оқ ёки сариқ фондаги қора яшин
- электр токидан шикастланиш хавфи ҳақида Огоҳлантирувчи белги;
б) Тўхта! Кучланиш! - Оқ фонда қора ҳарфлар, қизил ўқ, қизил ҳошия;
в) Синовдан ўтган. Ҳаёт учун хавфли! - Плакатни тайёрлаш қоидаси худди шундай;
г) Ичига кирма! Ўласан! - Плакатни тайёрлаш қоидаси худди шундай;
|
Do'stlaringiz bilan baham: |