Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet11/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Ерга улаш ва хавфсизликнинг ҳимоя чорали. Қўлланиш соҳаси.
Тўкиш-қуйиш фронти чегараларида барча асбоб-ускуналар, қувурлар, эстакадалар, темир йўл рельслари лойиҳага асосан ерга уланган бўлиши лозим. Бир неча ерга улагичларни ерга уланадиган ўтказгичга кетма-кет улаш ман этилади.
Ток бургичлар ва ерга улагичлар пайвандлаб (алоҳида ҳолларда болтлар билан) уланади. Ерга улагичнинг контакт юзаси металл ялтироқликкача тозаланиши ҳамда вазелин билан мойланиши ёки қалай югуртириб оқартирилиши керак. Ерга улагичнинг ер устки қисми мойли бўёқ билан бўялади. Контакт юзалари бўялмайди.
Табиий ерга улагичлар сифатида иншоотларнинг темир-бетон конструкциялари, қувурлар (портловчан ва ёнувчан моддаларни ташувчи қувурлар бундан мустасно), кабелларнинг қўрғошин қобиқлари, магистрал рельс йўллари ва шу кабилар қўлланилади. Сунъий ерга улагичлар сифатида бурчак, юмалоқ ва тўғри тўртбурчак шаклли кесимга эга пўлат қўлланилади, кесим ўлчамлари лойиҳа билан (ҳисоб-китоб йўли билан) белгиланади.
Ерга уловчи қурилмаларнинг даврий текшируви бош муҳандис тасдиқлаган йўриқнома ва жадвалга мувофиқ амалга оширилади, текширув натижаси бўйича далолатнома тузилиб, ерга уловчи қурилма паспортида қайд қилинади.

8.


Электр қурилмаларда ишларни бажариш
Электр қурилмаларда ишларни бажариш электр қурилмаларни хавфсиз ишлатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Электр қурилмаларда бажариладиган ишлар хавфсизлик чоралари бўйича қуйидагиларга бўлинади:
- кучланишни ўчириб қўйиб бажариладиган ишлар;
- ток оқиб ўтувчи қисмлар ва уларнинг ёнида кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишлар;
- кучланиш остидаги ток оқиб ўтувчи қисмлардан узоқда кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишлар.
Кучланишни ўчириб қўймасдан бажариладиган ишлар электр хавфсизлик бўйича III, IV гуруҳ (группа) эгалари бўлган ходимлар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларига (ХТҚга) мувофиқ равишда, барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда, 2 кишидан иборат таркибда амалга оширилади.

9.


Қандай электр қурилмалар ишлаётган электр қурилма ҳисобланади?
Кучланиш остида тўлиқ ёки қисман бўлган, ёки коммутацияловчи аппаратура томонидан ҳар қандай дақиқада кучланиш юборилиши мумкин бўлган қурилмалар ё уларнинг қисмлари ё уларнинг участкалари ишлаётган электр қурилма ҳисобланади.

10.





Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling