Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet14/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Иш бажарувчининг вазифалари нималардан иборат?
Иш бажарувчи ишга рухсат берувчидан иш жойини қабул қилиб олгандан сўнг иш жойини тўғри тайёрлаш учун ва ишларни бажаришга зарур бўлган хавфсизлик чораларига риоя қилиниши учун жавоб беради.
У иш бажарилиши учун зарур хавфсизлик чоралари бўйича бригадага йўл-йўриқ кўрсатиши, бригада аъзолари томонидан хавфсизлик чораларига риоя қилинишини таъминлаши шарт.
У мазкур Қоидаларга ўзи риоя қилади ва бригада аъзоларининг риоя қилишлари учун жавоб беради, асбоб-анжомлар, такелаж ва бошқа таъмирлаш жиҳозларининг созлигини назорат қилиб туради. Ишларни бажарувчи, шунингдек, иш жойида ўрнатилган тўсиқларнинг, ерга уланишга оид плакатларнинг олиб ташланмаслиги ва бошқа ерга кўчирилмаслгини назорат қилиб туриши шарт. 1000 В гача кучланишли электр қурилмаларда наряд ёки буйруққа биноан бажарилаётган ишларда унинг гуруҳи (группаси) III дан кам бўлмаслиги керак.

22.


Қандай ҳолларда кузатувчи тайинланади?
Кузатувчи қурувчилар, ёрдамчи ишчилар, такелажчилар бригадалари ва электротехника соҳасидан йироқ бошқа касб эгалари электр қурилмаларда наряд ёки буйруққа биноан иш бажараётганларида уларни назорат қилиб туриш мақсадида тайинланади.
Электротехник ходимларни, шу жумладан, хизмат сафарига жўнатилган электротехник ходимларни кузатиб турувчи шахс электр қурилмаларда ўта хавфли шарт-шароитларда иш бажарилаётган ҳолларда тайинланади. Шарт-шароитларнинг хавфлилик даражасини ушбу ишлар бажарилаётган корхонанинг электр хўжалик ишлари учун масъул бўлган шахс томонидан белгиланади.
Кузатувчи иш жойида ўрнатилган ерга улагичлар, тўсиқлар, плакатлар, қулфловчи қурилмаларнинг борлигини назорат қилиб туради ва бригада аъзоларининг электр токидан шикастланиб қолмасликлари учун жавоб беради.
Кузатувчига назорат қилиб туриш вазифасини бошқа бирор иш билан қўшиб олиб бориши ва бригадани иш жараёнида қаровсиз қолдириши ман этилади.
Қуйидаги ишларда кузатувчи тайинланиши мумкин:

Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling