Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet22/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Юракнинг ташқи массажи қандай амалга оширилади?
Юрак фаолияти тўхтаса, яъни жабирланувчининг териси оқарса ёки кўкариб кетса, ҳушидан кетса, уйқу артериясида пульс сезилмаса, нафас тўхтаса ёки титраб-қақшаб нотўғри нафас олаётган бўлса, жонлантириш ишларини бошлаб юбориш керак.
Юрак тўхтаганда сонияларни йўқотмай жабирланувчи текис қаттиқ жойга ётқизилади. Агар бир киши ёрдам бераётган бўлса, у ҳолда у жабрланувчининг ён томонига жойлашиб, устига эгилган ҳолда фаоллик билан («оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усуллари билан) 2 марта тез-тез ҳаво юборади, сўнг жойлашган жойида тизза чўккан ҳолида қаддини ростлаб, бир қўлининг кафтини кўкрак қафасига (қуйи қисмидан 2 бармоқ юқорироққа) қўяди. Иккинчи қўлининг кафтини биринчисининг устига кўнгдаланг ёки бўйига қўйиб, гавдасининг оғирлиги билан босади. Босим беришда қўллар тирсакда букилмаган, тўғри бўлиши керак.
Босишни шундай тезкор итарма ҳаракат билан бажариш керакки, натижада кўкрак қафаси 4-5 см га ботсин. Босиш вақти 0,5 сония, босишлар орасида вақт оралиғи 0,5 сония. Босишлар орасида қўллар кўкрак қафасидан олинмайди, бармоқлар тўғрилигича қолади, қўллар тирсакда букилмаган ҳолда, тўғрилигича қолади.
Агар жонлантириш ишларини бир киши олиб бораётган бўлса, у ҳолда ҳар икки нафас беришга 15 марта кўкрак қафасини босиши керак.
Агар жонлантиришда икки киши қатнашса, у ҳолда «нафас-массаж» нисбати 1:5 бўлиши керак.
Агар жонлаштириш чоралари тўғри қўлланса, тери қопламаси пушти ранг касб этади, кўз қорачиғи тораяди, мустақил нафас олиш тикланади. Юрак фаолияти тикланиб, пульс аниқ ва равшан сезила бошласа, юрак массажи дарҳол тўхтатилади.

3.


Илон чаққанда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
- жабрланувчини ва унинг зарарланган қўл ёки оёғини қимирлатмаслик чораларини кўриш;
- яраланган жойидан юқори қисмига фақат 30-40 дақиқага жгут қўйиш;
- дархол яраланган жойидан заҳарни 10-15 дақиқа давомида сўриб чиқариб ташлашни бошлаш. Заҳарни оғиз билан сўриб олиб, дархол сўлак билан тупуриб ташлаш;
- жабрланувчига кўп суюқлик ичириш;
- имконият борича тезроқ даволаш муассасасига олиб бориш;
- жгут қўйилгандан 30-40 дақиқа ўтиб, уни олиб ташлаш;
- ярани кесиш ва куйдириш мумкин жмас. Бу ишлар жароҳат майдонини кенгайтириб, заҳарнинг қон томирларига кириб боришини осонлаштиради.

4.


Чаён чаққанда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
- чаён чаққан жойга ўсимлик ёғи суртилиб, иссиқ нарса қўйилади.
- жабирланувчига 1 таблетка супрастин ва 1 таблетка анальгин берилади.
- алкоголь ичимлик ичиш ман қилинади.
- зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

5.


Бўғимоёқлилар, яъни асалари, сариқ ари, қовоғари чаққанда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
- агар ниши кўзга кўринса, пинцет ёки бошқа нарса билан олиб ташлаш;
- ари чаққан жойни спирт, арақ ёки одеколон билан хўллаш;
- ари чаққан жойга совуқ нарса қўйиш;
- супрастин таблеткасини бериш, агар жабирланувчида шу дорига аллергия бўлмаса;
- шифокорга мурожаат қилиш зарур.



6.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling