Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet21/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Ўтли ишларни бажариш учун масъул шахснинг жавобгарлиги ва вазифалари нималардан иборат?
Масъул шахснинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ЎИни хавфсиз олиб бориш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини ташкил этиш;
- ижрочиларга йўл-йўриқлар бериш ва бу тўғрида йўл-йўриқлар журналида қайд этиш;
- ижрочиларнинг гувоҳномалари ва зарурий асбоб-анжомлари борлигини текшириш;
- ЎИни олиб бориш жойини ўт ўчириш воситалари, ҳимоя мосламалари билан таъминлаш;
- ЎИни олиб бориш жойида бўлиб туриш, ижрочилар ишини назорат қилиб туриш;
- ҳаво муҳити ҳолатини яхши билиш ва зарурат туғилганда ЎИни тўхтатиш;
- ҳаво муҳитини таҳлил қилиш натижалари ижобий чиққандагина ва ЎИни бажариш шарт-шароитлари ўзгармас бўлгандагина ЎИни тиклаш;
- ЎИ тугаши билан пайдо бўлиши мумкин бўлган олов манбалари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
Масъул шахс интизомий, маъмурий ёки жиноий тартибда жавобгарлик юритади.

11.


Объектнинг Ёнғин хавфсизлиги Қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Қоидабузарлик аварияга сабаб бўлганми ёки бахтсиз ҳодисага сабаб бўлганми, бундан қатъи назар мансабдор шахслар жавобгарлик юритадилар. Қоидабузарликнинг табиати ва у келтириб чиқарган оқибатларга қараб мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ёки суд иш юритуви тартибида шахсан жавоб берадилар. Интизомий жавобарликка юқори турувчи мансабдор шахс томонидан, маъмурий жавобгарликка давлат назорати органлари томонидан, жиноий жавобгарликка эса суд ҳукми билан тортиладилар. Ишчи ва ходимлар Қоидаларни бузганликлари учун корхона Ички меҳнат тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан ўрнатилган тартибда жавоб берадилар.

VI. Биринчи ёрдамни кўрсатиш



1.

Қандай сунъий нафас олдириш турларини биласиз ва улар қандай амалга оширилади?
Сунъий нафас олдириш жабрланувчи нафас олмаётган ёки оғир нафас олаётган ҳолларда, шунингдек, агар унинг нафас олиши борган сари оғирлашиб борётган бўлса, амалга оширилади.
Сунъий нафас олдиришнинг энг самарали тури бу «оғиздан оғизга» ёки «оғиздан бурунга» усулларидир, чунки бу усулларда жабрланувчи ўпкасига етарли ҳажмда ҳаво юборилади. Агар жабрланувчининг пульси аниқ ва равшан аниқланиб туриб, фақат сунъий нафас олдириш зарур бўлса, у ҳолда сунъий нафаслар орасидаги вақт оралиғи 5 сонияни (бир дақиқада 12 нафас циклини) ташкил этиши лозим.

2.




Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling