Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet23/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Жароҳат олганда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Биринчи ёрдам кўрсатаётганда қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиш зарур:
- жароҳатни сув ёки бошқа бирор дори воситаси билан ювиш, жароҳатга кукун сепиш ва малҳам дорилар суртиш мумкин эмас, чунки бу унинг битиб кетишига тўсқинлик қилади, жароҳатга тери устидан кир ва ифлослик кириб кетишига, йиринглашига сабаб бўлади;
- жароҳатдан қум, тупроқ, майда тош ва шу каби нарсаларни олиб ташлаш мумкин эмас, чунки бундай тарзда жароҳат ичидан уни ифлослантирувчи барча нарсаларни олиб ташлашнинг имкони йўқ; жароҳат атрофидаги кирларни терини жароҳат четидан ташқарига қараб эҳтиёткорлик билан тозалаш орқали олиб ташлаш лозим; жароҳатнинг тозаланган чеккаларига йод дамламаси (настойкаси) билан ишлов бериб, боғлаб қўйиш керак;
- жароҳатдан қуюлиб қолган қон, ёд жисм ва шу кабиларни олиб ташлаш мумкин эмас, чунки бу кучли қон оқишига олиб келиши мумкин;
- қоқшол билан касалланиб қолмаслик учун жароҳатни изоляцион тасма билан боғлаш ёки унга ўргимчак ини толалари қўйиш мумкин эмас.
Жароҳат олган жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш учун аптечкадаги (тиббий қутичадаги) индивидуал пакетни очиш лозим. Жароҳатни бинт билан боғлаш жараёнида бинтнинг бевосита жароҳатга ётқизиладиган юзасига қўл билан тегиш мумкин эмас.
Агар индивидуал пакет бўлмаса, у ҳолда ярани боғлаш учун тоза дастрўмол, тоза мато ва шу кабилардан фойдаланиш мумкин. Жароҳатга бевосита пахта қўйиш мумкин эмас. Агар жароҳат устига бирор-бир мато ёки аъзо (мия, ичак-човоқ) чиқиб (тушиб) турган бўлса, унинг устидан шундайлигича, мато ёки аъзони жароҳат ичига киргизиб қўйишга ҳаракат қилмасдан туриб бинт билан боғланади.
Жароҳат олганларга ёрдам берувчи шахс қўлларини яхшилаб ювиб, йод дамламасини (настойкаси) суртиб чиқиши лозим. Жароҳатнинг ўзига ҳатто ювилган қўллар билан ҳам тегиб бўлмайди.
Агар жароҳат тупроқ билан ифлосланган бўлса, қоқшолга қарши эм дори қабул қилиб олиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилиш даркор.

7.


Жабрланувчини электр токидан халос этиш
Қурилманинг (установканинг) жабрланувчи ётган қисмини токдан ўчириб қўйиш ва шу билан бирга:
- жабрланувчи қулаб кетишининг (йиқилиб тушишининг) олдини олишга ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларни кўриш;
- агар қурилмани токдан ўчириш оқибатида чироқ ўчадиган бўлса, ўша жойнинг бошқа электр манбадан ёритилишини таъминлаш.
Агар электр қурилмани тезликда ўчиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бошқа чоралар кўрилади, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрдам берувчи шахс тегишли эҳтиёт чораларини кўрмай туриб жабрланувчига тегиши қатъиян тақиқланади.
1000 В кучланишли электр қурилмаларда жабрланувчини ток оқиб турувчи қисмлардан ажратиб олиш учун арқон, таёқ, тахта ёки электр токини ўтказмайдиган қуруқ бирор-бир бошқа буюмдан фойдаланиш зарур.
Агар жабрланувчининг кўйлаги қуруқ бўлиб, баданига тегмай турган бўлса, шу кўйлагидан тортиб ажратиб олиш лозим. Жабрланувчини оёғидан тортиб ажратаётганда либоси ва пойабзалига яхшилаб изоляцияланмаган қўллар билан тегиш мумкин эмас, чунки либос ва пойабзал нам бўлиши мумкин.
Жабрланувчига тегиш зарур бўлган ҳолларда қўлларни изоляциялаш учун диэлектрик қўлқоплар кийиб олиш ёки пиджак ё пальто енги билан ўраб олиш, жабрланувчи устига резина гиламча, плашч ёки қуруқ мато ташлаб қўйиш керак. Фақат бир қўл билан ҳаракат қилиш лозим, иккинчи қўл чўнтакка солинган ёки орқага қилиб олинган бўлиши шарт.
Агар ток ерга жабрланувчи орқали ўтаётган бўлиб, унинг ўзи эса ток оқиб ўтаётган элементни (масалан, симни) ғайриихтиёрий равишда қўлида сиқиб олган бўлса, энг осон йўл бу токни ўзиб қўйиш, жабрланувчини ердан ажратиб олиш, тагига қуруқ тахта ётқизиб қўйиш, ёки оёғини ердан арқон билан тортиб олиш ё кийимидан тортиб ажратиб олишдир. Токли симни қуруқ сопли болта билан чопиб, узиб ташлаш мумкин.

8.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling