Лат еганда биринчи ёрдам кўрстиш
Жабрланувчининг суяги синмасдан ва бўғими чиқмасдан, фақат лат еганлигига тўла ишонч ҳосил бўлганда, лат еган жойига совуқ буюм қўйиб, лат еган жойни зич қилиб бинт билан боғлаб қўйиш керак.
Жароҳат етмасдан лат еган жойга йод суртилади. Лат еган жойга малҳам суркаш ва қизитувчи копресс қўйиш мумкин эмас, чунки бу оғриқнинг кучайишига олиб келади.
Қорин лат еганда ҳушидан кетса, юзи кескин оқариб кетса ва кучли оғриқлар пайдо бўлса, зудлик билан тез ёрдам машинасини чақиртириб, жабрланувчини касалхонага жўнатиш лозим, чунки ички аъзолар узилган ёки шикастланган бўлиши ва бунинг оқибатида ичидан қон кетаётган бўлиши мумкин. Катта баландликдан йиқилиш оқибатида бутун бадан кучли лат еган ҳолларда ҳам шундай йўл тутмоқ зарурдир.
11.
|
Ҳушидан кетиб қолганда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Ҳушидан кетиб қолган жабрланувчини ётқизиб қўйиш лозим, бунда бошини ерга қўйиш, оёқларини эса бир оз кўтариб қўйиш, совуқ сув ичириб, бурни олдида нашатир спиртига ҳўлланган пахтани ушлаб туриш керак.
Карбон оксиди (ис гази) билан заҳарланаётганини одам сезмай қолади. Заҳарланишнинг биринчи аломатлари - бош оғриғи, юрак ўйнаши, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши. Бу вазиятда жабрланувчини дарҳол тоза ҳавога олиб чиқиш лозим. Бунда биринчи ёрдам одам ҳушидан кетиб қолганда қандай кўрсатилса, шундай кўрсатилади. Қайт қилиш бошланса, жабрланувчини ёнбошига ағдариб қўйиш ёки бошини ён томонга қаратиб қўйиш лозим.
|
12.
|
Совуқ олдириб қўйганда жабрланувчига биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
Паст ҳарорат таъсирида тўқималарнинг шикастланишига совуқ олдириб қўйиш деб аталади.
Биринчи ёрдам зудлик билан жабрланувчини, айниқса танасининг совуқ урган жойларини иситишдан иборат бўлиб, бунинг учун уни иссиқ хонага жойлаштириш лозим. Авваламбор, тананинг совуқ урган қисмини истиш, унда қон айланишини тиклаш зарур. Бунинг энг хавфсиз ва энг самарали усули совуқ олган қўл ёки оёқни 20°С ҳароратли илиқ ваннага солишдан иборат бўлиб, 20-30 дақиқа давомида сув ҳарорати секин-аста 40°С даражагача кўтариб борилади.
Ваннада иситилгандан кейин тананинг шикастланган жойларини қуритиб (сочиқ билан артиб), стерил бинт билан боғлаб, иссиқ қилиб ўраб қўйиш керак. Шикастланган жойларни мой ва малҳам дорилар билан мойлаш мумкин эмас, чунки бу кейинги бирламчи ишлов беришни анча қийинлаштиради. Тананинг совуқ урган қисмларини қор билан ишқалаш мумкин эмас, чунки бунда ўша жойларнинг совиши кучаяди, муз парчалари эса терини жароҳатлайди, оқибатда эса совуқ олган зоналарнинг касалланишиги (зарарланишига) олиб келади; шунингдек, совуқ олган жойларни қўлқоп, мовут (сукно) қийқими, дастрўмол билан ишқалаш (силаш) мумкин эмас, балки тоза қўллар билан массаж қилиш, буни перифериядан бошлаб, тана марказига қаратиб олиб бориш керак.
Тананинг кичик қисмларини (бурун, қулоқларни) совуқ урган бўлса, уларни биринчи ёрдам бераётган шахснинг иссиқ қўллари ёрдамида иситиш мумкин.
Биринчи ёрдам кўрсатилаётганда жабрланувчини умумий иситиш чора-тадбирлари катта аҳамиятга эга. Унга иссиқ қаҳва, чой, сут берилади. Жабрланувчини тезликда тиббиёт муассасасига етказиш ҳам муҳим биринчи ёрдам ҳисобланади.
|
13.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |