Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet20/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

V. Ёнғин хавфсизлиги



1.


Бирламчи ўт ўчириш воситалари
Ўтўчиргичлар, қум, сув, асбест газламалар (полотнолар). Ўт ўчириш белкураги, ломлар, чангаклар. Барча ушбу буюмлар қизил рангда, шчит - оқ рангда ва қизил ҳошияли бўлиши керак. Сув бочкасининг ҳажми 0,2 м3, қум қутиларининг ҳажми эса 1 м3 бўлиши лозим.

2.

Алангани (ёнғинни) билиб (сезиб) қолган ҳар бир ишчи-ходим қандай ҳаракатларни амалга ошириши шарт?
- бу ҳақда зудлик билан (корхона ёки шаҳарнинг) ўт ўчириш командаси ёки ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериши;
- ёнғин содир бўлган жойга бевосита ўша объектнинг (цех, участка, омборхона ва ҳоказоларнинг) бошлиғи ёки бошқа мансабдор шахсларини чақиришга қаратилган барча чораларни кўриши;
- объект, участка ёки иш жойида мавжуд бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиб, аланга манбаини ўчириш ишларини бошлаши зарур.

3.


Корхона раҳбарининг ёнғин хавфсизлиги бўйича чиқарган буйруғида нималар жорий қилинади?
Корхона буйруғи билан қуйидагилар жорий қилинади:
- ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ёнғин-техника минимумини ўқитиш дарсларини ўтказиш тартиб ва муддатлари;
- ходимларига ёнғин-техника минимуми ўқитилиши шарт бўлган цехлар ва касблар рўйхати ҳамда ўқитиш ишлари учун масъул шахслар рўйхати;
- ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлар олган ва ёнғин-техника минимумини ўқиб ўрганган ходимларни ҳисобга олиш тартиби.

4.



Ишлаб чиқариш, маъмурий ва жамоат биноларида ҳамда бошқа хона ва иншоотларда ёнғин содир бўлганда корхона рахбарлари, ҳарбийлашган ёнғин ўчириш бўлинмалари ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначиларининг дастлабки хатти-ҳаракатлари нималарга қаратилган бўлиши керак?
Ишлаб чиқариш, маъмурий ва жамоат биноларида ҳамда бошқа хона ва иншоотларда ёнғин содир бўлганда корхона рахбарлари, ҳарбийлашган ёнғин ўчириш бўлинмалари ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиначиларининг дастлабки хатти-ҳаракатлари
биринчи навбатда ёнғин зонасида қолган одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва моддий бойликларни эвакуация қилишдан иборат.

5.


ОП-10, ОП- 50, УО-5, УО- 400 русумли ўтўчиргичларнинг бажарадиган вазифалари ва ишлаш принципи нималардан иборат?

ОП-10, ОП-50 русумли кукунли ўтўчиргичлар ёнувчан суюқлик ва қаттиқ жисмларни, 1000 В кучланишга эга электр қурилмаларни ўчириш учун мўлжалланган. Ёниш жараёни ёнаётган юзани ҳавонинг кириб келишидан изоляция қилиш, тўсиш ҳисобига тўхтайди. Ўтўчиргич корпусида ишчи газ баллони бор. Ишлаш принципи ўтўчиргич корпусидаги дастани босиш оқибатида ишчи газнинг босими остида кукуннинг сочилиб чиқишига асосланган. Кукун оқими шланг ёрдамида алангланиш ўчоғига йўналтирилади. ОП-10 олиб юриладиган ўтўчиргич бўлиб, ОП-50 эса катта майдонга эга ёнғинларни ўчириш учун қўлланилади.


УО-5, У0-400 русумли ўтўчиргичлар карбонат кислотали ўтўчиргичлар бўлиб, барча турдаги ёнғинларни ўчириш учун қўлланилади, ҳаво кириб келмаса ҳам ёнадиган ёнғинлар ва 1000 В кучланишга эга электр қурилмалардаги ёнғинлар бундан мутасно. Ўтни ўчириш ўтўчиргич корпусидаги даста бурилиши оқибатида карнайсимон найчадан отилиб чиқадиган суюқ карбонат кислота билан амалга оширилади. ХТ қоидаларига риоя қилиниши шарт, чунки карбонат кислота парланганда ҳарорат кескин пасаяди. УО-400 ўтўчиргичи автотиркамага ўрнатилган 8 та баллондан иборат кўчма қурилмадир.

6.


Портлаш хавфи бор хоналарда ва портлаш хавфи бор қурилмаларда қандай кийим ва пойабзал кийиб ишлаш тақиқланади?
Портлаш хавфи бор хоналарда ва портлаш хавфи бор қурилмаларда тагига пўлат мих ёки пўлат нағал қоқилган пойабзалда ишлаш тақиқланади, чунки улар учқун чиқишига сабабчи бўлиши мумкин. Шунингдек, статик электр зарядларни ўзига тўпловчи кийимлар кийиб ишлаш ҳам тақиқланади.

7.


Ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарини қайта қураётганда нималар тақиқланади?
Ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарини қайта қураётганда қурилиш конструкцияларининг ёнғинга чидамлилик даражасини камайтириш ва одамларни эвакуация қилиш шарт-шароитларни қийинлаштириш тақиқланади. Антресоллар, пардеворлар, маиший хоналар ва омборчаларни ёнувчан материаллардан тайёрлаш ва қуриш тақиқланади.

8.


Ёнғин гидрантлари ва ёнғин кранларига техник хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишга яроқлилигини текшириш қайси муддатларда амалга оширилади?
Ёнғин гидрантлари ва ёнғин кранларига техник хизмат кўрсатиш ва ва уларнинг ишга яроқлилигини текшириш хар ярим йилда 1 марта амалга оширилади. Ишга яроқлилиги кран ва гидрантлардан сув қўйиб юбориш йўли билан текширилади ва текшириш натижалари ёнғин гидрантларини текшириш журналида қайд этилади.

9.


Ўтли (оловли) ишларни бажаришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
2 нусхада ёзма рухсатнома расмийлаштирилади. Рухсатномада ўтли ишлар (ЎИ) бажариладиган жой, ЎИ тури (газ билан кесиш, кавшарлаш, пайвандлаш), тайёргарлик ишларининг ҳажми, хавфсизлик чоралари, ҳаво муҳитини назорат қилиш тартиби кўрсатилади. Рухсатнома цех бошлиғи томонидан имзоланади, ХТ учун масъул ходим, ўт ўчириш командаси билан келишилади, бош муҳандис томонидан тасдиқланади. Рухсатномадан ЎИни тайёрлаш ва бажариш учун масъул шахсларга 1 нусхадан берилади. Рухсатномада кўрсатилган тайёргарликка оид чора-тадбирлар бажарилгандан сўнг масъул шахслар рухсатномани имзолайдилар. Бир нусхаси ЎИни бажариш учун масъул шахсда қолади, қолган нусхаси эса ЎИ бошланишидан 24 соат олдин иш ижрочисига берилади.
Рухсатнома ҳар бир алоҳида ЎИ турига алоҳида расмийлаштирилади ва 10 кун давомида ўз кучини сақлаб туради. 1 кунлик ишчи смена мобайнида амал қилади. Зарурат туғилганда фақат битта сменага узайтирилади.
Авария ҳолатларида рухсатнома цех бошлиғи томонидан берилиши мумкин.

10.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling