2. 12-§. Янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг гидрофоблик хусусиятини ўрганишни борасида тажриба синов ишларини амалга ошириш


Download 31 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi31 Kb.
#1791550
Bog'liq
Дисс. ыщшимча маълумотлар



2.12-§. Янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг
гидрофоблик хусусиятини ўрганишни борасида тажриба синов ишларини амалга ошириш

Гидрофоблик даражасини аниқлашнинг экспресс усули.
Янги олинган Фосфорит-1, Фосфорит-2, КО-3 ва КО-4 маркали янги кукунли таркибларнинг гидрофоблигини қуйидаги усулларда аниқланди. Яъни:
Ускуналар: – 250 мл ҳажмли конуссимон колба; - лаборатория тарозилари, ГОСТ 24104.
Реактивлар: – дистилланган сув, ГОСТ 6709-72, - кукунли таклиф этилган ёнғин ўчириш таркиблари (Фосфорит-1, Фосфорит-2, КО-3 ва КО-4 маркали янги кукунли таркиблар).
Таҳлил ўтказиш. 20-2500 мл термик барқарор конуссимон колбага 500 мл миқдордаги дистилланган сув солинади ва кийинги жараёнда техник тарозида ўрганилаётган модданинг бир қисмини тортиб олинади. Сўнгра янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибли намунани оғирлиги 1,00 - 3,00 г ҳисобланган миқдорда олинди. Шундан кийин таклиф этилган намуна 200-300 мл миқдорда сув солинган конуссимон колбага солинади ва оғзи ёпилиб 4-5 дақиқа давомида катта тезликда аралаштирилади.
Ушбу тадқиқотда гидрофоб хусусиятли кукун сувда аралашиб кетмаслиги ҳамда лойқа ҳосил қилмаслиги асосий талаблардан бири ҳисобланади. Биз таклиф этган янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг гидрофоблик хусусиятини ўрганиш натижаларида аралашма бир неча дақиқа тургандан кейин эритма сувда чукма ҳосил бўлмади ва лойқаланмади.
Янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг гидрофоблик хусусиятини ўрганиш
Ускуналар: - Петри чашка, - пипетка, ГОСТ 25336, - дистилланган сув, ГОСТ 6709.
Янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг гидрофоблик хусусиятини ўрганишда 10 г кукун олиниди ва петри идишида солиниб юзаси бирхи ҳолатга келтирилди. Шундан кийин ушбу кукунга бир томчи сув томизилади ва 2-3 соат вақт давомида сақланади. Биз таклиф этаётган янги олинган кукунли ёнғин ўчириш таркибнинг гидрофоблик хусусиятини юқори эканлиги, яъни 3 соат давомида кукун юзасига шимилмаганлиги аниқланди.
Сўнгги пайтларда кундалик ҳаётимизда, автомобилда, қурилиш ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида маҳаллий ёнғинларни ўчириш учун гидрофобланган кукунли ёнғинга қарши воситалар кенг қўлланилмоқда. Ушбу кукунли ўт ўчиргичларни сақлаш муддати унинг гидрофоблик хоссаси билан боғлиқ ҳисобланади. Бу фақат вақт давомида босимнинг камайиши ва турли физик ва кимёвий омиллар таъсирида кукун тузилишининг ўзгариши билан боғлиқ.
Оловни ўчириш самарадорлиги ҳамда кукунни узоқ вақт давомида хоссаларни сақлаб туриш хусусиятига таъсир қилувчи омиллардан бири унинг атроф-муҳитдан сув намликларни ютиши натижасида кукунли ўт ўчиргичларни зичлашиб қолиши билан боғлиқ. Ушбу моаммларни ҳал қилишда биз таклиф қилаётган гидрофоб хусусиятли кукун катта роль уйнайди. Таклиф этилаётган ишда қуйма кукуннинг намланишини ўрганиш ва уларнинг гидрофоб хоссасига турли омилларнинг таъсири аниқланди.
Download 31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling