Табиий газнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари. Газни одорантлаш.
Табиий газларнинг таркиби турлича, аммо уларнинг аксарияти учун, яъни таркибида 94-98 % метан бўлганлари учун алангаланиш ҳарорати ва портлаш чегаралари қийматларини метанга хос қийматлар асосида қабул қилиш мумкин. Метаннинг алангаланиш ҳарорати +595°. Метаннинг қуйи портлаш чегараси +5°, юқори портлаш чегараси +15°.
Ёнувчан газлар зичлиги бўйича ҳаводан енгил (метан, этан, углерод оксиди ва бошқалар) ва оғир (пропан, бутан ва бошқалар) бўлиши мумкин. Агар газ ҳаводан енгил бўлса, у ҳолда у юқорига кўтарилиб, шифт остида, айниқса ёмон шамоллатиб туриладиган жойларда тўпланади. Агар газ ҳаводан оғир бўлса, у ҳолда у хонанинг қуйи зонасига ёйилади.
Ҳаво таркибидаги газни аниқлашнинг энг содда ва осон усули бу уни ҳиди бўйича сезишдир. Инсоннинг ҳид сезиш қобилияти ҳидли модданинг жуда кичик концентрацияларини ҳам сезиш имконини беради. Кучли ҳидга эга одорант моддасини қўшиш йўли билан газга ўзига хос ҳид берилади. Одатда бу мақсадларда этил меркаптан моддасидан фойдаланилади. Бироқ, газни ҳиди бўйича аниқлаш субъектив бўлиб, анча ишончсиздир. Газни аниқлаш учун газоанализатор ва газосигнализаторлардан фойдаланиладики, улар газнинг ҳаво таркибидаги жуда ҳам кичик концентрацияли ҳажмларини аниқлаш хусусиятига эгадир. Газли ёқилғиларнинг таркибий қисмлари ва улар таркибидаги баъзи бир аралашмалар инсон организмига кириб, қуйидагича зарарли физиологик таъсирларни кўрсатади:
- заҳарловчи таъсир;
- бўғувчи таъсир.
Бўғувчи таъсир нафас орқали кираётган ҳаводаги кислороднинг етишмаслигидан келиб чиқади. Ҳаво таркибидаги кислород миқдорининг 16 % гача камайиши оқибатида нафас қисиш ва юрак уришининг тезлашиши бошланади, 12 % гача камайганда кучли нафас сиқилиши кузатилади, 9 % гача камайганда эса одам ҳушидан кетади.
Кислороддан бошқа барча газлар бўғувчи хусусиятга эга. Ҳаво таркибида кислород етарли миқдорда бўлганда метан ва азот инсонга хавфли таъсир кўрсатмайди. Углерод оксиди, сероводород (водород сульфид) ва олтингугуртли газ ўта заҳарли газлар ҳисобланади.
9.
|
Газ қувуридаги қандай босимлар ишчи босим ҳисобланади?
Газ қувуридаги ишчи босим сифатида қуйидаги босимлар қабул қилинган:
- газ қувурига уланган аппарат паспортида кўсатилган максимал рухсат этилган босим;
- марказдан қочма газ ҳайдовчи қурилмадан тортилган босимли газ қувурлари учун - задвижка (сурма клапан) ёпиқ ҳолида дам берувчи томондаги босим;
- сақловчи клапанларга эга компрессорларнинг босимли газ қувурлари учун - компрессор ҳимояси қайси босим бўйича амалга оширилган бўлса, ўша босим.
|
10.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |