Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet7/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

Бошқа ташкилот томонидан хизмат вазифаларини бажариш учун юборилган ходим билан корхонада содир бўлган бахтсиз ҳодиса ким томонидан текширилади?
Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона томонидан ўз ходимини юборган ташкилот иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодисани ўз ходимини юборган ташкилот ҳисобга олади.

15.




Текширув комиссияси бахтсиз ҳодисани қанча муддатда текширади ва яна қандай ишларни ташкил қилади?
Текширув уч кун давомида олиб борилади. Бундан ташқари, комиссия меҳнат муҳофазаси ҳолатини текшириш ишларини, жабрланувчилар билан учрашувларни ташкил этади, ижтимоий ёрдам масалаларини ҳал қилади, Н-1 шаклидаги далолатномани тузиб, иш берувчига тасдиқлаш учун беради, барча зарурий ҳужжатларни расмийлаштиради.



16.




Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона - иш берувчи қандай ишларни бажариши лозим?
Иш берувчи ўз буйруғи билан бахтсиз ҳодисани текшириш комиссиясини тузиши шарт. Комиссия таркибига иш берувчи ва касаба уюшмаси вакиллари киришлари лозим. Текширув якунида иш берувчи 3 кун ичида Н-1 шаклидаги далолатномани тасдиқлаб, уни: жабрланувчи ёки унинг вакилига; корхонанинг ММҚ хизмати раҳбарига текширув материаллари билан биргаликда; «Саноатгеоконтехназорат» ДИ вакилига юбориши шарт. Далолатнома нусхаларидан касаба уюшмаси қўмитасига, меҳнат бўйича давлат техник нозирига, юқори турувчи ташкилотга уларнинг талабларига кўра юборади.



17.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling