Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон савол ва жавоблари


Download 412.5 Kb.
bet3/27
Sana12.03.2023
Hajmi412.5 Kb.
#1265137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Вопросники по ТБ 1 узб

3-босқич назоратда корхона бошлиқлари ҳар чоракда камида 1 марта касаба уюшмаси раиси, корхонадаги хизматлар бошлиқлари билан биргаликда ММҚ ҳолатини текшириб чиқадилар. Текширув текширилаётган объект раҳбари иштирокида ўтказилади. Текширув натижалари цех раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишларда муҳокама қилинади ва камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Корхонадаги хизматлар бошлиқлари ҳар чоракда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини, меҳнат шарт-шароитларини назорат қиладилар. Бош мутахассислар ярим йилда бир марта текширув ўтказадилар. Натижалар далолатнома билан расмийлаштирилади.

7.


4-босқич назорат ким томонидан ва қачон амалга оширилади?
4-босқич назоратда юқори турувчи ташкилот ярим йилда бир марта текширув ўтказади. ММҚ бўйича ишларни ташкил қилиш ҳолати, раҳбарлар ва ММҚ соҳасидаги бош мутахассислар, ММҚ тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари ва бошқа шу каби масалалар текширилади. Текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.

8.


Корхонага янги ишга қабул қилинган ходим қандай тадбирларни бажаргандан сўнг мустақил ишга қўйилади?
Кириш йўриқнома, махсус йўл-йўриқлар ва иш жойидаги йўл-йўриқларни олиб, имтиҳондан ўтгандан кейин.



9.


Корхона маъмурияти меҳнат муҳофазаси нормаларини бажармаганликлари учун қандай жавобгарликка тортилади?
Интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.

10.

Муҳандис-техник ходимларнинг (МТХ) билимларини текшириш тартиби қандай?
Билимларни текшириш илк бор мустақил ишга рухсат беришдан олдин, ишга қабул қилингандан кейин бир ойдан кечикмасдан ўтказилади, кейинчалик эса, даврий равишда, корхона бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал асосида бир йилда бир марта ўтказиб борилади. Ходим гувоҳномасига билимлар текширилганлиги ва кейинги текширув санаси тўғрисида ёзув киритиб қўйилади.

11.


Корхона раҳбарлари ва МТХлар билимларини навбатдан ташқари текшириш қачон ўтказилади?
- хавфсизлик бўйича қоида ва нормаларнинг янгилари ёки қайта ишлаб чиқилганлари амалиётга жорий қилинганда;
- ишлаб чиқаришга янги турдаги асбоб-ускуналар ўрнатилганда ёки янги технологик жараёнлар татбиқ этилганда;
- улар раҳбарлик қилаётган объектларда ёки ишларда хавфсизлик бўйича қоида ва нормалар бузилганлиги аниқланганда;
- бир ишдан бошқа ишга ўтказилганда;
- бахтсиз ходиса ёки авария содир бўлганда;
- юқори турувчи орган кўрсатмаси ва «Саноатконтехназорат» ДИ ҳамда меҳнат бўйича техник инспекторларнинг талабига кўра.

12.


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлар текширувидан иккинчи бор ўта олмаган мутахассисга нисбатан ташкилот раҳбарининг хатти-ҳаркатлари қандай бўлиши керак?
Билимларни такрорий текшириш натижасида қониқарсиз баҳо олган шахсларга нисбатан комиссия белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш масаласини кўтаришга ҳақли.



13.


Қандай шартларда ишчи бошқа ишга чекланмаган муддатга ўтказилиши мумкин?
Ишчини бошқа ишга чекланмаган муддатга ўтказиш фақат ўша ишчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Бошқа ишга 1 ой муддатга ўтказиш ишлаб чиқаришдаги эҳтиёж юзасидан бажарилиши мумкин.

14.


Қайси ҳолларда асосий иш вақтидан ташқари вақтда бажариладиган ишларга рухсат берилади?
Ходимнинг ёзма розилиги билан қуйидаги ҳолларда: аварияни бартараф қилишда, аввал бошланган ишни тугатиб қўйиш заруратида, сменачи келмаганда, иш жараёни узлуксизликни талаб қилса. Кетма-кет 2 кун мобайнида 4 соатдан ва бир йил мобайнида 120 соатдан ошмаслиги шарт.

15.


Ишлаб чиқаришдаги қандай бахтсиз ҳодисалар тўғрисида иш берувчи бахтсиз ҳодиса рўй берган жой прокуратурасига хабар бериши шарт?
Грухий бахтсиз ҳодисалар (б/ҳ), оғир б/ҳ, ўлимга олиб келган б/ҳ тўғрисида



16.


Сутканинг қайси вақти тунги вақт ҳисобланади?
22-00 дан 6-00 гача бўлган вақт.

17.


Ишчи ва хизматчилар билимларини текшириш ва уларга мустақил ишлашларига рухсат бериш
Ходимларни ММҚ ва ХТга ўқитиш ишлари барча турдаги (дастлабки, даврий, навбатдан ташқари) йўл-йўриқларни бериш ва олинган билимларни текшириш орқали амалга оширилади.
Билимларни текшириш корхона бўйича чиқарилган буйруқ билан тайинланган комиссия томонидан индивидуал (ҳар бир ходим билан алоҳида- алоҳида) тарзда амалга оширилади. Раис этиб бўлинманинг техник раҳбари, ХТ учун масъул ходим, цех бошлиғи тайинланади. Комиссия таркиби: муҳандис-техник ходим, ММҚ, механик, энергетик ва шу кабиларнинг хизматлари. Билимлар индивидуал тарзда текширилади. Билимларни текшириш натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Билимларни даврий текшириш ҳар йили ўтказилади, тақвимий саналар кўрсатилган жадвал тузилади, корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ва имтиҳон топширишдан 1 ой олдин ишчига (ходимга) бу ҳақда хабар берилади. Зарурий ҳолларда билимлар навбатдан ташқари текширилади (ММҚ бўйича янги нормаларнинг киритилиши, техник жараёнларнинг ўзгартирилиши, асбоб-ускуналарнинг алмаштирилиши ва модернизация қилиниши, ММҚ тартиб-қоидаларининг бузилиши ва ҳоказолар).

18.


Маъмурият ташаббуси билан (шу жумладан, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун) ишдан ҳайдалган ходимлар қайси муддатда судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар?
Меҳнат низолари бўйича комиссия ҳужжатининг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой ичида.



19.



Download 412.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling