1.
|
Қандай бахтсиз ҳодисалар учун махсус текширув лозим бўлади?
Махсус текширув ўтказилишини талаб қиладиган бахтсиз ҳодисалар қуйидагилардир:
- икки ва ундан ортиқ ҳодим иштирокида содир бўлган группавий бахтсиз ҳодисалар;
- ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисалар;
- оғир оқибатларга олиб келган бахтсиз ҳодисалар.
|
2.
|
Н-1 шаклидаги далолатнома текширув материаллари билан бирга корхонада қанча вақт сақланади?
Бахтсиз ҳодиса ҳисобга олинган корхонада 45 йил.
|
3.
|
Қандай бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади?
Ходимнинг меҳнат қобилиятини камида 1 кунга йўқотишига ёки енгилроқ ишга ўтказилишига сабаб бўладиган бахтсиз ҳодиса Н-1 далолатномаси билан расмийлаштирилади. Иш берувчининг буйруғига биноан корхонада иш берувчи ва касаба уюшмаси вакилларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия 3 сутка ичида бахтсиз ҳодиса юзасидан текширув ўтказиб, 3 нусхада Н-1 шаклидаги далолатномани тузиши ва иш берувчига тасдиқлаш учун бериши шарт. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани текширув тугаганидан кейин 3 сутка мобайнида тасдиқлайди.
|
4.
|
Қандай бахтсиз ҳодисалар текширилмайди ва хисобга олинмайди?
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар текширилмайди ва ҳам ҳисобга олинмайди: жабрланувчининг табиий ўлими, ўз жонига суиқасд қилиши, ўз соғлиғига атайин зарар етказиши, жабрланувчининг ўз жинояти туфайли жароҳат олиши, (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотномаси асосида).
|
6.
|
Агар жабрланувчи бахтсиз ҳодиса тўғрисида бўлинма маъмуриятига иш сменаси давомида хабар бермаса ёки меҳнат қобилиятини бахтсиз ҳодиса оқибатида дарҳол эмас, балки бир мунча муддат ўтгандан кейин йўқотган бўлса, бундай бахтсиз ҳодисани текшириш учун бирор-бир муддат ўрнатилганми?
Жабрланувчи ариза берган кундан бошлаб бир ой мобайнида.
|
7.
|
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган шахс ва бахтсиз ҳодиса гувоҳининг вазифалари нимадан иборат?
Жабрланувчи ишлар раҳбарини хабардор қилади, гувоҳ эса жабрланувчига биринчи тез ёрдамни кўрсатади.
|
8.
|
Агар бахтсиз ҳодиса юзасидан текширув ўтказган комиссия ўша бахтсиз ҳодисани ишлаб чиқариш билан боғлиқ эмас, деб хулоса чиқарса, у ҳолда қандай ҳужжат расмийлаштирилади?
Ихтиёрий шаклдаги далолатнома тузилади.
|
9.
|
Корхона қайта ташкил этилса ёки тугатилса, Н-1 шаклидаги далолатнома кимга топширилади?
Н-1 шаклидаги далолатнома корхона қайта ташкил этилаётганда корхона ҳуқуқий ворисига, тугатилаётганда эса юқори турувчи органга (ундай орган бўлмаса, вилоят пенсия фондига) топширилади.
|
|
Бошқа бир корхонанинг ажратиб берилган участкасида ишлар бажараётган корхона ходими билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани ким текширади?
Ишлар бажараётган корхона томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
|
10.
|
Корхона ходимлари раҳбарлиги остида амалиёт ўтаётган ёки ишлар бажараётган ўқувчи билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани ким текширади?
Бахтсиз ҳодиса корхона томонидан ўқув юрти вакили иштирокида текширилади ва корхона томонидан ҳисобга олинади.
|
11.
|
Бригада, цех, корхонада содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги тезкор хабар.
Ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар бир бахтсиз ҳодиса тўғрисида жабрланувчининг ўзи ёки бахтсиз ҳодиса гувоҳи ё бахтсиз ҳодисадан хабар топган шахс зудлик билан мастерни (устани) хабардор қилишлари шарт.
Мастер (уста) бахтсиз ҳодиса тўғрисида хабар топиши билан:
- дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил қилади;
- жабрланувчини тиббиёт-санитария қисмига ёки бошқа даволаш муассасига жўнатиш ишларини уюштиради;
- бу ҳақда зудлик билан цех бошлиғи ёки унинг ўринбосарини, улар жойларида бўлмасалар, корхонанинг бирор-бир раҳбар ходимини хабардор қилади.
Цех бошлиғи мастердан (устадан) бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар олиши билан дарҳол бу тўғрида бош муҳандис ёки корхона раҳбарига, улар жойларида бўлмасалар, диспетчерга хабар етказади.
|
12.
|
Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом қайси ташкилот ва шахсларга татбиқ этилади?
Низом мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхона, ташкилот ва муассасаларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномалари асосида ишлаётган қуйидаги алоҳида фуқароларга татбиқ этилади:
- суд ҳукми билан жазосини ўтаётган маҳкумлар;
- иш берувчилар;
- фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлар бажараётган шахслар;
- фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларида қатнашаётган шахслар;
- ёлланиб ишлаётган чет элликлар;
- ҳарбий хизматчилар (муқобил хизматни ўтаётганлар ва корхоналарда ишлар бажараётганлар);
- амалиёт ўтаётган талабалар.
|
13.
|
Қандай бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади?
Жароҳатлар, заҳарланишлар, офтоб уриши, куйиш, совуқ уриши, чўкиб кетиш, ток ва яшин уриши, табиий офатлар, портлаш, авария, бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши ва ҳайвон билан яқиндан мулоқотда бўлишдан соғлиққа зарар етиш ҳолллари текширилади, агар улар қуйидаги ҳолларда содир бўлса:
- корхона ва унинг ташқарисида ўз меҳнат вазифалари ва мажбуриятларини бажараётганда;
- корхона манфаатлари йўлида иш берувчининг буйруғисиз иш кўраётганда;
- барча турдаги транспорт воситаларида юз берган воқеа-ҳодисаларда;
- корхона транспортида ишга кетаётганда ва уйга қайтаётганда;
- иш вақтида ўз шахсий транспортида иш берувчининг тегишли буйруғи ёки кўрсатмасини бажараётганда;
- шанбалик ўтказилаётганда, оталиқ ёрдами кўрсатилаётганда;
- иш вақтида бошқа шахсларга тан жароҳатларини етказганда;
- вахтали посёлка ҳудудида смена ҳордиғи вақтида.
|
14.
|
|