Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. 2022 йил 1 январдан юридик шахслар мол-мулк солиғи


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

610-савол. 2022 йил 1 январдан юридик шахслар мол-мулк солиғи 
бўйича қандай ўзгартириш киритилди?
Жавоб: Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 
амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилди. Шунингдек, солиқ солиш 
мақсадида, 1 метр квадрат кўчмас мулк объекти учун минимал қиймат жорий 
этилди (Тошкент шаҳрида – 2,5 млн сўм, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 
– 1,5 млн сўм, бошқа ҳудудларда – 1 млн сўм). 
611-савол. 
2022 йилда 
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 
суғориладиган ер майдон 30 гани ташкил қилса айланмадан олинадиган 
солиқ тўловчиси бўлиши мукинми?
Жавоб: Суғориладиган ер майдони 25 гектардан кўп қишлоқ хўжалиги 
корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўлашга мажбурий тартибда ўтади. 
612-савол. 2022 йил 1 январидан жисмоний тарбия ва спорт 
хизматлари бўйича айданма қўшилган қиймат солиғига тортиладими? 
Жавоб: 2022 йилдан бошлаб хусусий тижорат ташкилотларига 
жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан 
берилган имтиёзлар бекор қилинди. 


128 
613-савол. 2022 йил 1 январидан олтин, кумуш, платина, палладий, 
мис, руҳ, қўрғошин ва молибден бўйича ер қаъридан фойдаланганлик 
учун солиқнинг солиқ солиш базаси қандай аниқланади?
Жавоб: Амалдаги Лондон металл биржасининг нархлари ер қаъридан 
фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш базаси ҳисобланади. 
614-савол. Ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда идентификaция 
кодларини қасддан хато кўрсатганлик учун қандай жавобгарлик 
белгиланди? 
Жавоб:  Ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда идентификaция кодларини 
қасддан хато кўрсатганлик учун товар ва хизматлар қийматининг 1 фоизи 
миқдорда жаримага тортилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling