Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар мавзусида


Download 200.95 Kb.
bet1/3
Sana15.09.2023
Hajmi200.95 Kb.
#1678523
  1   2   3
Bog'liq
СММт 9421 Шоазизов Ж

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар мавзусида

Таёрлади: СММТ 94/21 гурухи талабаси Шоазизов Ж

Режа:

  • 1 Солиқни тўловчилар.
  • 2 Солиқ солиш объекти.
  • 3 Солиқ ставкалари.
  • 4 Солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш.
  • солиқни тўловчилар
  • Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тўланади :
  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи;
  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи.
  • Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар - ер қаъридан фойдаланувчилар:
  • конларни излашни ва разведка қилишни;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олишни;
  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни.
  • Фойдали қазилмалар - бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари.
  • Фойдали компонент - бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.
  • Қазиб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар минерал хом ашё бўлиб ҳисобланади. Техноген минерал ҳосилалар - бу кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар .
  • Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар солиқни тўламайдилар.
  • Эътибор беринг Юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланувчи бўлиши мумкин .
  • Солиқ солиш объекти
  •  
  • Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солиш объекти фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ҳисобланади .
  • Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
  • Ҳақиқий йўқотишлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
  • Ҳақиқий йўқотишлар = Фойдали қазилмаларнинг захиралари камайтириладиган, фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқарилган миқдори - Ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар миқдори.
  • Ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинадиган) фойдали қазилмалар миқдори уни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) тўлиқ технологик цикли якунлангач аниқланади.
  • Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.
  • Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланади:
  • қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар, шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган;
  • фойдали қазилмалардан, минерал хом ашёдан, техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали компонентлар;
  • саноат йўсинида дастлабки қайта ишловдан ўтказилган қазиб олинган углеводородлар шу жумладан бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмалар ва фойдали компонентлар;
  • углеводородларни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинган, лекин олдинги қазиб олинганда ва қайта ишланганда қайта ишланадиган фойдали қазилмалар таркибида тайёр маҳсулот сифатида солиқ солинмаган фойдали компонентлар;
  • ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.
  • Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:
  • қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми;
  • солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда ўзининг хўжалик ва рўзғор эҳтиёжлари учун фойдаланилган кенг тарқалган фойдали қазилмалар;
  • дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар.
  • Эътибор беринг Aгар ушбу норуда фойдали қазилмалар келгусида қайта ишланса ва реализация қилинса, уларга солиқ солинади
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling