Солиқ ставкалари Солиқ ставкалари солиқ солиш объектларининг қуйидаги номларига мувофиқ қўлланилади ва белгиланади: 1) қуйидаги асосий ва бирга қўшилиб чиқадиган фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун: энергия манбалари; рангли, нодир ва радиоактив металлар; асл металлар; нодир тош хом ашёси; қора металлар; кон-кимё хом ашёси; кон-руда хом ашёси; қурилиш материаллари; 2) техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалар. Солиқ ставкалари қуйидагича ажратилади : солиқ базасига нисбатан фоизларда; натура кўрсаткичининг бирлиги учун қатъий суммада; солиқ базасига нисбатан фоизларда, лекин натура кўрсаткичининг бирлиги учун қатъий суммадан кам бўлмаган миқдорда. Яъни, ушбу ҳолатда, солиқ икки ҳисоб-китоб қилинган суммани кўпроғининг (каттароғининг) миқдорида тўланади. - Эътибор беринг Фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) фойдали қазилмаларнинг норматив йўқотишларига тааллуқли қисми бўйича 0 фоизли ставка қўлланилади. Норматив йўқотишлар – бу фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) конларда қабул қилинган схемаси ва технологиялари билан технологик боғлиқ ҳолдаги, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг ҳақиқий йўқотишлари. Улар ваколатли орган – Давгеолқўм томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда тасдиқланадиган нормалар доирасидаги йўқотишлар доирасида белгиланади .
- Асл, рангли, ноёб ва радиоактив металларни қазиб олишни амалга оширувчи алоҳида солиқ тўловчилар учун Президент томонидан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин .
-
- Солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш
- Солиқ солиқ базаси ва ўрнатилган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблаб чиқарилади.
- Солиқ базасини ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага, шу жумладан асосий фойдали қазилмани қазиб олишда бирга чиқадиган фойдали компонентларга нисбатан аниқланг .
- Солиқ базасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Do'stlaringiz bilan baham: |