595-савол. Кўп квартирали уйларга бевосита узвий боғлиқ бўлган
автомашина турар жойларга нисбатан жорий этилган мол-мулк солиғи
2022 йилдаги ставкага нисбатан ставкаси қанчага ўсди?
Жавоб: 2021 йилда солиқ ставкаси базасига нисбатан 0,23 фоиз
миқдоридаги солиқ ставкасига нисбатан 2022 йилда 1,1 бараварга индексaция
қилинди.
596-савол. 2021 йилдан бошлаб коллектор ва дренаж тармоқларидан
ишлатиладиган сув ресурслари қандай тартибда солиққа тортилади?
Жавоб: Коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув
ресурслари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
597-савол. 2022 йилда 2021 йилга нисбатан Солиқ кодексининг
306-моддасида белгиланган амортизaция нормалари қанча миқдорда
индексaция қилинди?
Жавоб: Амортизaция ажратмалари нормалари – ўртача 2 баробарга
оширилди.
бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизга, иншоотлар – 5 фоиздан 10 фоизга,
қувурлар, электр узатиш линиялари ва телекоммуникaциялар – 8 фоиздан
15 фоизга, машиналар ва асбоб-ускуналар – 15 фоиздан 20 фоизга, компьютер ва
периферия ускуналари – 20 фоиздан 40 фоизга оширилди.
598-савол. 2022 йилда 2021 йилга нисбатан бир марталик
инвестициявий чегирма миқдори қанчага ўзгарди?
Жавоб: Бир марталик инвестициявий чегирма миқдори – 2 баробарга
оширилди.
янги технологик ускуналар учун 10 фоиздан 20 фоизга, ишлаб чиқаришни
кенгайтириш бўйича янги қурилиш – 5 фоиздан 10 фоизга оширилди.
599-савол. Молиявий ва суғурта хизматларини кўрсатувчи юридик
шахслар ҳисобварақ-фактура қайси муддатда тақдим қилади?
Жавоб:Молиявий ва суғурта хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга
бир ойда бир марта календар ойининг охирги куни ҳисобварақ-фактурани тақдим
этиш ҳуқуқи берилди.
126
Do'stlaringiz bilan baham: |