563-савол: Сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудитини ўтказиш
тўғрисидаги буйруқ билан яна нима тасдиқланади?
Жавоб: Солиқ текширувини ўтказиш дастури.
564-савол: Солиқ органининг солиқ текширувини ўтказаётган
мансабдор шахси текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига
тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа
шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш
мумкинми?
Жавоб: Мумкин, солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахснинг
талаб қилиб олиш топшириқномаси асосида.
565-савол: Солиқ аудити натижасида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар Солиқ кодексининг қайси
моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади?
Жавоб: Солиқ кодексининг 158-159-моддалари
(Солиқ аудити ва сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш
тартиби ва Солиқ аудити ва сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб
чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиш)
566-савол: Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
кўриб чиқиш тартибига мувофиқ, сайёр солиқ текшируви ёки солиқ
аудити бўйича солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-
таомилининг муҳим шартларини бузиш қандай оқибатлар келтириб
чиқаради?
Жавоб: Юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан қарорни бекор
қилиш учун асос бўлади. Бундай муҳим шартлар жумласига ўзига нисбатан
солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини
кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш
имкониятини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш
имконини таъминлаш киради.
567-савол: Солиқ тўловчи солиқ аудити далолатномасини олган
кундан эътиборан неча кун ичида тегишли солиқ органига мазкур
далолатнома бўйича ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли?
Do'stlaringiz bilan baham: |