Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


ва  таклифларига рози бўлмаган тақдирда, неча кун ичида тегишли солиқ


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

ва 
таклифларига рози бўлмаган тақдирда, неча кун ичида тегишли солиқ 
органига ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли? 
Жавоб: Солиқ аудити далолатномасини олган кундан эътиборан ўн кун 
ичида ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли. 
540-савол: Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ 
кодекси қачон ва қайси қонунга асосан тасдиқланган? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-599-сонли қонуни билан тасдиқланган.
541-савол: Охирги киритилган ўзгартиришга кўра Солиқ кодекси 
нечта бўлим, боб ва моддадан иборат? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 21-бўлим, 72-боб 
ва 483 та моддадан иборат.
542-савол: Солиқ органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган 
ҳужжатига таъриф беринг? 
Жавоб: Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ёки идоравий норматив 
ҳужжатларга мувофиқ тузилган, солиқ органларининг бир ёки бир нечта 
жисмоний ёки юридик шахсга қаратилган, юридик аҳамиятга молик муайян 
ҳаракатларни содир этишга ундовчи кўрсатмаси мавжуд бўлган ҳужжат солиқ 
органининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжати деб эътироф этилади. 
543-савол: Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ 
аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ 
органи ёки суд томонидан бекор қилинганда бюджетга ундирилган ёки 
тўланган маблағлар бўйича солиқ органи томонидан қандай ҳаракат 
амалга оширилади? 
Жавоб: Қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг 
ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта 
молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни 
инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling