Ўзбекистон солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ солиқ органига


Download 15.04 Kb.
Sana16.09.2023
Hajmi15.04 Kb.
#1679831
TuriКодекс
Bog'liq
Ўзбекистон солиқ кодексининг 378


 Ўзбекистон солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига мувофиқ солиқ органига 👩🏻‍💻📄декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин. 👨‍👩‍👧‍👦 Прoфессионал ва олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади. 📄 👩🏻‍💻Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади: 👉 ўз маблағлари; 👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари; 👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар). 👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом). ❗️Бунда, солиқ чегирмаси ОТМда ўқиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади. 📄 👩🏻‍💻
Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:
👉 талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
👉тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин. ❌ Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди❗️ 👩‍💻 😷Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига🚶 шахсан ташриф буюриш ёки ✉️ почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд 📧солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз (https://my.soliq.uz/fizdecl/index?user_type=1) мумкин. 👩🏻‍💻📲Саволларингизни @DSQ_Pressa телеграм аккаунтига ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга юборинг.
Download 15.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling