Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. 2021-йил 1-январдан бошлаб саноат корхоналари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

517-савол. 2021-йил 1-январдан бошлаб саноат корхоналари 
томонидан ер устки сув ресурслари манбалари 1 куб.м учун солиқ 
ставкасини (сўмда) белгиланган? 
Жавоб: 472 сўм. 
518-савол. Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий 
муассаса билан боғлиқ бўлмаган ва тўлов манбаида мол-мулкни 
реализaция қилишдан даромадларига солиқ ставкаси неча фоиз қилиб 
белгиланган? 
Жавоб: 20 фоиз 
519-савол. Ер солиғи қайси гуруҳга киради? 
Жавоб: ресурс солиғи. 
520-савол. Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-
китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, учун 
қандай миқдорида жаримани назарда тутилган? 
Жавоб: йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади 
521-савол. Камерал солиқ текширувида солиқ органи томонидан 
сўралган хужжатларни тақдим этиш муддати узайтирилиши мумкинми? 
Жавоб: солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва 
зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан 
узайтирилиши мумкин. 
522-савол. 2020 йилдан солиқ кодексига биноан қуйидагилардан 
қайсилари юридик шахсларнинг мол-мулк солиқ солиш объектига 
киритилди?
Жавоб: темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр 
узатиш линиялари, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик 
қисми бўлган иншоотлар. 


115 
523-савол. Қайси сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 
солиш объекти сифатида қаралмайди?
Жавоб: Атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш мақсадида 
чиқариб олинган ер ости сув ресурслари, шахтадан сувларни қочириш учун, 
фойдали қазилмаларни қазиб олиш вақтида чиқариб олинган ва қатламдаги 
босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling