1081-савол. “Темир
дафтар”га кирувчи оилаларга кимлар
ҳисобланади?
Жавоб: Ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар.
1082-савол. “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича қайси мансабдор
шахслар?
Жавоб: Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-
қизлар масалалари бўйича фаоллари.
1083-савол. “Ёшлар дафтари”га кимлар киритилади?
Жавоб: Ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ижтимоий
қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган, ишсиз ёшлар киритилади.
1084-савол. “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат
дастурлари доирасида Имтиёзли кредит линияси маблағлари ҳисобидан
жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори
қанча?
Жавоб: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача.
1085-савол. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар асосий
восита сотиб олиш учун қанча муддатга берилади?
Жавоб: 6 ойлик имтиёзли давр асосида 36 ой муддатгача.
1086-савол. Доимий равишда жойларда «маҳаллабай» ишлаш
тизимини самарали жорий этиш ҳамда ушбу вазифаларни амалга
ошириш учун ким масъул ҳисобланади?
Жавоб: Ҳоким ёрдамчилари.
1087-савол. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари
доирасида кредитлар бўйича аризаларни қабул қилиш қандай тартибда
амалга оширилади?
Жавоб: Ягона электрон платформаси oilakredit.uz орқали.
1088-савол. Бўш турган объектлар деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ишлаб чиқариш бинолари ва нотураржой хоналари умумий
майдонининг 50 фоизидан кўпроғи товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш,
хизматлар кўрсатиш)да фойдаланилмай келинган (мавсумий фаолият
кўрсатадиган корхоналар бундан мустасно) бўш турган бино-иншоотлар.
1089-савол. Давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати
Do'stlaringiz bilan baham: |