“ТАРКИБИДА АЗОТ ВА ОЛТИНГУГУРТ САҚЛАГАН
АНТИПИРЕН-АНТИСЕПТИКЛАР ОЛИШ ВА ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАРИДА ҚЎЛЛАШ
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ”
Термиз давлат университети кимё факултети кимё йўналиши магистранти Рузиев Умиднинг талаба-ёшлар ишлари ва инновацион ғоялари танлови учун қурилиш бинолари “ТАРКИБИДА АЗОТ ВА ОЛТИНГУГУРТ САҚЛАГАН АНТИПИРЕН-АНТИСЕПТИКЛАР ОЛИШ ВА ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАРИДА ҚЎЛЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ” мавзусида тайёрлаган тақдимоти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сон «2011-2015 йиларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверцификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу лойиҳа тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
TERMIZ 2022
ЛОЙИҲАНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЗАРУРАТИ
Ҳозирги кунда дунёда 20% дан ортиқ бино ва иншоотлар ёнғин асоратида фойдаланиб бўлмас ҳолатига келади. Уларда қўлланиладиган қурилиш материалларини ёнғинга чидамлилигини ошириш учун фосфор, олтингугурт ва хлор тутган олигомерлари билан ишлов берилади. Қурилиш материалларига бундай ишлов бериш 2016 йилда 5,4% га ошди. Қурилиш материаллари ва биноларни ёнғинга қарши ишлов беришда ишлатилувчи композицион материаллар реологик ва физик-механик хоссаларини яхшилаш, структура ҳосил қилиш жараёнини ростлаш учун синтетик олигомерлар асосида модификаторлар олиш долзарб муаммодир.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оловбардош материаллар, антикоррозион қопламалар олишда полифункционал таъсирга эга органик модификаторлар қўллаш юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилиб, бу йўналишда, жумладан, сифатли фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерларни ишлаб чиқариш, уларнинг қурилиш ва полимер материаллари оловбардошлигини ошириш борасида муаян натижаларга эришилди.
Бугунги кунда жаҳонда таркибида фосфор-, олтингугурт-, хлор гуруҳлари тутган олигомер ва полимер материалларни сифатини ошириш улардан самарали фойдаланиш юзасидан мақсадли тадқиқотларни амалга ошириш муҳим бўлиб, бу борада, жумладан, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: таркибида олтингугурт тутган полисульфид каучуклари олиш ва герметиклар сифатида қўллаш; фосфор-, олтингугурт тутган олигомер антипиренларни олиш ва ёғоч ва полимер қурилиш материалларида қўлланилиши ўрганиб чиқиш; таркибида хлор-, олтингугурт тутган хлорсульфоланган полиэтилен олиш усулини ишлаб чиқиш технологияси ва антикоррозион қопламалар сифатида қўллаш усулини ишлаб чиқиш. Шулар асосида ушбу олигомерларнинг физик-кимёвий хоссалари, уларни модификация жараёнлари ва қўлланилиши мумкин бўлган соҳалари изчил тадқиқ этиш ва технологиясини яратиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
ЛОЙИҲАНИНГ ИЛAТИЛИШ СОҲAЛAРИ ВA AҲAМИЯТИ
Қурилиш биноларида ишлатиладиган ёғоч материлларининг оловбардошлигини ошириш ва термитларга қарши курашиш учун тайёрланадиган таннархи арзон бўлган ДГТ-2 антеперин олигомер олиш тадқиқотимизнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу восита юқори технологик усулда таркибида азот ва олтингугурт сақлаган антеперин олигомер моддасидан олинади ва 1кг маҳсулотни олиш учун бор-йўғи 10 700 сўм маблағ талаб этилади. 1кг қопловчи восита эса 3м3 ёғоч материалини термик ва биологик фаоллигини ошириш хусусиятига эга.
|