Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


ИЧКИ АУДИТ ДЕПАРТАМЕНТИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

ИЧКИ АУДИТ ДЕПАРТАМЕНТИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
 
 
100-савол. Давлат солиқ хизмати органларининг молия-хўжалик 
фаолияти ҳамда ходимларнинг ўз функционал вазифаларининг 
бажарилиши устидан назорат кимлар томонидан амалга оширилади? 
Жавоб: Ички аудит департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари. 
101-савол. “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини назорат 
қилиш тартиби” қўмитанинг қайси буйруғи билан тасдиқланган? 
Жавоб: “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини назорат қилиш 
тартиби”
қўмитанинг 2020 йил 31 декабрдаги 441-сон буйруғи билан 
тасдиқланган. 
102-савол. Давлат солиқ хизмати органларида ўтказиладиган 
текшириш тушунчасига таъриф беринг. 
Жавоб: Текшириш – давлат солиқ хизмати органларида солиқ 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ҳамда солиқ 
тўловчиларни солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиши устидан 
олиб борилаётган назоратни қонунийлигини текшириш. 
103-савол. Давлат солиқ хизмати органларида ўтказиладиган 
тафтиш тушунчасига таъриф беринг. 
Жавоб: Тафтиш – давлат солиқ хизмати органларининг молия-хўжалик 
фаолияти юзасидан ўтказиладиган текшириш. 
104-савол. Давлат солиқ хизмати органларида ўтказиладиган 
Тафтиш қанча муддатда амалга оширилади? 
Жавоб: Ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ 
хизматининг ҳудудий органлари, қўмита таркибидаги ташкилотларнинг 
буджет ва хўжалик фаолияти бўйича ҳаражатлар сметалари ижроси юзасидан 
амалга оширилади. 
105-савол. Давлат солиқ хизмати органларида тафтиш ўтказишга 
кимларга рухсат берилмайди? 
Жавоб: Тафтиш қилинаётган давлат солиқ хизмати органлари ҳамда 
қўмита таркибидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари билан яқин 
қариндошлик алоқаси мавжуд бўлган, шунингдек, тафтиш қамраб оладиган 
фаолият даврида ушбу органларда ишлаган ходимларга (манфаатдор 
ходимлар) тафтиш ўтказишга рухсат берилмайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling