28
106-савол. Давлат солиқ хизмати органларида Назорат тартибида
текширишлар қандай муддатда ўтказилади?
Жавоб: Давлат солиқ хизмати органлари ҳамда қўмита
таркибидаги
ташкилотларда ўтказилган текшириш ва тафтишлар якунланган кунидан сўнг
камида уч ойдан кейин назорат тартибида текширишлар ўтказилади.
107-савол. Давлат солиқ хизмати органларида Назорат тартибидаги
текширишни ўтказиш муддати ва муддатни узайтириш ҳақида айтиб
беринг.
Жавоб: Назорат тартибидаги текширишни ўтказиш муддати 7 иш
кунидан ошмаслиги лозим, айрим ҳолларда қўмита Раиси (ДСБ бошлиғи)нинг
буйруқларига асосан узайтирилиши мумкин.
108-савол. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (амалдаги
таҳрири) қайси қонун билан тасдиқланган?
Жавоб: Солиқ кодекси (амалдаги таҳрири) ЎРҚ-599-сон қонуни билан
2019 йил 30 декабр куни тасдиқланган.
109-савол. Солиқ кодекси билан қандай муносабатлар тартибга
солинади?
Жавоб: Солиқлар ва йиғимларни
белгилаш,
жорий этиш ва бекор
қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек
солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ
муносабатларни тартибга
солади.
110-савол. Янги солиқлар ва йиғимлар белгиланишини назарда
тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари қачондан амалга
киритилади?
Жавоб: Янги солиқлар ва йиғимлар белгиланишини
назарда тутувчи
солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари
расман эълон қилинган кундан
эътиборан камида 3 ой ўтгач амалга киритилади.
111-савол. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципига
таъриф беринг.
Жавоб: Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги
барча
бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ
тўловчининг фойдасига талқин этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: