Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

221-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат 
органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш
шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси ахборот 
хизмати фаолияти билан боғлиқми? Батафсил тушунтириб беринг. 
Жавоб: Ҳа боғлиқ, ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда 
тарқатиш вазифаларини бажарувчи, шунингдек оммавий ахборот воситалари 
ва жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминловчи таркибий бўлинмаси ёхуд 
ушбу вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахс давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органларининг ахборот хизматидир. 
Ахборот хизмати оммавий тадбирларни ташкил этиш, ахборот 
хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш, 
шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-
сайтида уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб 
бориш йўли билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 


59 
фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини 
кўради. Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 
фаолияти тўғрисида ахборот тарқатишнинг қонунчиликка зид бўлмаган бошқа 
усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин. 
Ушбу фармонда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот 
хизматлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаларига мазкур 
органларда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини ўз 
вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилган. 
Шунингдек, фармонга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ҳар 
йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни (давлат сирлари ва хизматда 
фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно) расмий веб-
сайтларига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида 
муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар беради. 1 апрелга қадар ўз 
фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш 
учун матбуот анжуманларини ўтказади. Бу жараёнларда ахборот хизмати 
бевосита ва фаол иштирок этиши талаб этилади 
Шу маънода бу фармон ижроси ахборот хизматлари билан боғлиқ. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling