68
Жавоб: Инқирозли вазиятда асосий ПР-инструментлари:
•
ОАВ билан алоқалар
•
Интернет ва ижтимоий тармоқларда коммуникaция
•
Брифинг ва
матбуот анжумани
•
Диреcт-Маил
•
Ички коммуникaция
•
Миш-мишларга қарши компания
•
Ишонч
телефони
•
Инқироз даврида очиқчасига ва ҳалол иш тутиш ҳамда ахборот
чоп этиш учун барча зарур чораларни кўриш энг маъқул тадбир ҳисобланади.
Чунки оммавий ахборот воситалари матбуот котиби ёрдам берса ҳам, бермаса
ҳам рўй бераётган ҳодисаларни ёзади ва кўрсатади. Шу жиҳатдан,
мутахассислар матбуот котибларига позиция тўғри кўрсатилиши учун
материал тайёрлашда, ҳатто у салбий бўлса ҳам, қатнашишдан
манфаатдор
бўлиш кераклигини таъкидлайдилар. Акс ҳолда, оммавий ахборот воситалари
узатган ахборот шубҳаларга сабаб бўлиб, миш-мишларни келтириб чиқариши
мумкин. Шунингдек, инқироз муваффақиятли бартараф этилганда таҳдид
остидаги нуфуз сақланибгина қолмай, мустаҳкамланиши ҳам мумкин.
•
“Буҳрон пайтида барча иштирокчи шахсларни залга йиғинг-да,
фақат фактларни баён қилинг. Ҳеч маҳал билганингиздан ортиқ нарса айтманг,
ўз фикрингизни айтишга таваккал қилманг ва журналистларга муттасил янги
ахборотни беринг, - дейди Клинтон маъмурияти
пайтида икки федерал
идоранинг расмий вакили бўлган Сьюзен Кинг. Репортёрлар ахборот
олмоқлари лозим, сиз уларга ҳеч
нарса айтмасангиз, улар миш-мишларни
эълон қиладилар”.
238-савол. Корпоратив имиж қандай шакллантирилади? Ташкилот
имижини яратишда Ахборот хизматининг иштироки қандай?
Жавоб: Аслида давлат муассасаси ва
компанияларнинг ахборот
хизматлари корпоратив имиж, яъни, ташкилотнинг умумий образини яратиш
б
и
л
а
н
ҳ
а
м
ш
у
ғ
у