241-савол. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоидани
биласизми? Инқирозли ҳолатларни моделлаштириш қандай амалга
оширилади?
Жавоб: Инқироз пайтида риоя қилинадиган қоидалар:
•
Жамоатчиликни биринчи ўринга қўйиш.
•
Масъулиятни ўз зиммасига олиш.
•
Холис бўлиш, аниқ фактларни яширмаслик, жамоатчиликни
чалғитмаслик.
•
Ҳеч қачон «Изоҳларсиз» жумласини ишлатмаслик. Аудитория
сўзловчининг айбдор эмаслигига шубҳа қилади.
•
Умумсиёсатни олиб борувчи жамоатчилик билан алоқалар бўйича
расмий вакил тайинлаш.
•
Бош ахборот марказини тузиш.
•
Доимий ахборот оқимини таъминлаш.
•
ОАВ сўровларига ўз вақтида ва аниқ жавоб бериш.
•
Доим алоқада бўлиш.
•
ОАВ материалларини, истеъмолчи сўровларини кузатиб бориш.
Асосий аудитория билан мулоқот қилиш.
242-савол. Матбуот котибининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нимадан
иборат?
Жавоб: Матбуот котибининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органи фаолиятининг миллий ва
хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишини таъминлаш.
Матбуот котибининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради:
раҳбар номидан унга ташкилот билан боғлиқ турли тадбирлар,
йиғилишлар ва коллегияларда қатнашиш ҳуқуқи берилади;
ташкилотнинг обрўсини сақлаб қолиш ёки яхшилаш учун матбуот
котиби бўлинмаларнинг ёки умуман компаниянинг фаолиятини яхшилаш
йўлларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга;
матбуот котиби ташкилотнинг барча мансабдор шахсларидан барча
маълумот ва ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эга;
матбуот котиби ҳар қандай оммавий ахборот воситалари олдида
ташкилот вакили сифатида чиқиш ҳуқуқига эга.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |