Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг иккинчи поғонаси – аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини (АФМС) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўз ичига олади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари (АФМС) – бу барча аудиторлик ташкилотлари ўзларининг профессионал фаолиятлари жараёнида риоя қилишлари лозим бўлган ягона асосий тамоиллардир. Стандартлар Ўзбекистон Республикаси Молиявий Вазирлигида Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва аудит услубиёти бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади ва Адлия Вазирлигида рўйхатга олинади. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти Миллий Стандартлари (АФМС) Аудитнинг Халқаро Стандартлари – АХС (Интернатионал Стандардс оф Аудитинг - ИСАс) негизида ишлаб чиқилади ва асосан аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидаларини белгилайди. Бу қоидалар молия-хў-жалик фаолиятининг барча субъектларида бир хил қўллани-лади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида аудиторлик стандартларига риоя қилиш аудит сифатини ва унинг натижалари ишончлилигини кафолатлайди.
Аудиторлик стандартларининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:
уларга риоя қилинганда аудиторлик текширувларининг юқори сифатли бўлиши таъминланади;
аудиторлик амалиётига янги илмий ютуқларни жорий қилишга ёрдам беради;
муайян вазиятларда аудиторлар қандай иш тутишларини белгилаб беради..
Ҳозиргача аудиторлик фаолиятига доир масалаларни акс эттирувчи қуйидаги миллий стандартлар қабул қилинган:
№
|
Стандартнинг № ва номи
|
Ўз. Р. МВ тасдиқла ган сана ва №
|
Ўз. Р АВ да рўйхатга олинган сана ва №
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |