Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча


Download 62.46 Kb.
bet1/19
Sana20.12.2022
Hajmi62.46 Kb.
#1039232
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча.


Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад ҳисоб юритиш сиёсатини ва ҳисобот маълумотларини мамлакатимиз ва хориж мутахассислари томонидан турлича тушунилишига барҳам бериш ёки бошқача айтганда, бухгал-терия ҳисобини уйғунлаштиришдан иборат.

Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик шакллари турли хил бўлган субъектларнинг ташкил топиш жараёнида уларни бошқариш, фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш ва маъмурият томонидан тезкор қарорларнинг қабул қилинишига асос бўладиган зарур маълумотлар-ни асосан бухгалтерия ҳисоби тақдим этади.

Бухгалтерия ҳисоби тизимидаги олиб борилаётган ислоҳотлар замирида бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлди. Бу эса бухгалтерия ҳисобини ривожлани-шининг учинчи босқичига киради. Ҳозирга вақтда республикада 22 та БҲМС амал қиляпти. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун мўлжалланган концептуал асос ҳам шулар жумласидан-дир.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ишлаб чиқишда халқаро стандартлар асос қилиб олинди. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари миллий иқтисодиётнинг эҳтиёжлари ва унга хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Тегишли ҳуқуқий мақомга эга бўлган ва халқаро талабларга жавоб бера оладиган БҲМСларнинг мавжудлиги республикада мулкчи-ликнинг барча шаклларига мансуб корхоналарнинг молиявий ҳисоботларига бўлган ишончни таъминловчи бухгалтерия ҳисоби-нинг сифати ва ишончлилигини халқаро даражада эътироф этишнинг зарурий шартидир.

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”га қо-нун ҳамда республикада бухгалтерия ҳисоби сифати ва ишончлили-гининг хақаро даражада эътироф этилишининг зарур шарти ҳисоб-ланган, маҳаллий корхоналарнинг молиявий ҳисоботларига ишончни таъминлайдиган БҲМС, бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобини янада ривожлантириш учун кенг ҳуқуқий асос яратди, бу эса ўз навбатида, республикага чет эл инвестицияларини жалб қилишга ёрдам беради.

Халқаро стандартлар (IAS ва GAAP) талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб бориладиган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг соддалаштирилган тизими субъектнинг кўрсатаётган фаолияти ва иқ-тисодий аҳволи тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисо-ботларининг барча фойдаланувчиларига, жумладан, чет эл сармо-ячиларга қулайлигини оширади.

Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида мавжуд моддий қийматликлар, пул маблағларининнг ҳаракати кузатилади ва назорат қилинади, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар аниқланади, хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари ва субъектларининг умумий мулки ҳақидаги маълумотлар йиғилади.



Download 62.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling