Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча


Download 62.46 Kb.
bet7/19
Sana20.12.2022
Hajmi62.46 Kb.
#1039232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Стандартнинг мақсади
2. Мазкур БҲМС хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.
Ушбу мақсадга эришиш учун мазкур стандарт хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепцияни ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига минимал талабларни кўзда тутади.
Айрим операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш, ўлчаш ва ёритиб бериш учун батафсил талаблар бошқа БҲМСларда баён қилинади.
Мазкур стандарт молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилиши керак бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин.
3. Мазкур стандартда ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамламаси тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига уни гуруҳларга ажратиш методлари ва хўжалик фаолияти фактларини баҳолаш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар айланмасини, инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизими, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар, услублар ва методлар киради.
4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект раҳбари томонидан мазкур БҲМС асосида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий кўрсаткичлари бир-бирига қиёсланадиган бўлиши учун шакллантирилади.
5. Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг консолидациялашган гуруҳига киришидан қатъи назар шу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини тавсифловчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир.
6. Молиявий ҳисоботлар мақсади бўлиб иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун кенг фойдаланувчилар доирасига зарур бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида ва пул маблағларининг ҳаракати ҳақида ахборотни тақдим этиш ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган ресурсларни бошқариш натижаларини ҳам кўрсатади.
7. Мазкур стандарт мақсадига эришиш учун молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати прогноз қилиш, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотларни ўзида мужассам этиши керак:
7.1. Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);
7.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбуриятлари тўғрисида (пул маблағларининг ёки бошқа иқтисодий фойданинг эҳтимол тутилган камайиши манбалари бўлган);
7.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг тақсимланмаган фойдаси тўғрисида (хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурслари ва мажбуриятларига бир ҳисобот давридан бошқасига ўзгартиш киритадиган, бундан мулк эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлар мустасно);
7.4. Пул маблағининг ҳаракати тўғрисида (келгусида пул оқимларининг имкониятли ҳаракати кўрсаткичи сифатида).
Бундай ахборот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ҳисоб сиёсати учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)

Download 62.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling