ЮРИСПРУДЕНСИЯ ЮНАЛИШИ АБДУЛЛАЕВ САНЖАРБЕКНИНГ НОТАРИАТ ХУКУКИДАН МУСТАКИЛ ИШИ РЕЖА - РЕЖА
- 1 тирик эканлиги фактини тасдиқлаш
- 2 Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш
- 3 Далилларни таъминлаш
- 4 Электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш
Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш - Фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш
- Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
- Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосига кўра амалга оширилади.
Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш - Фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш
- Нотариус фуқаронинг илтимосига кўра унинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди.
- Вояга етмаган шахснинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосига кўра амалга оширилади.
Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш - Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш
- Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи йиғилишини чақирувчи органнинг ёки шахснинг илтимосига кўра ушбу йиғилиш ўтказилиши чоғида ҳозир бўлади ва юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда ушбу қарорни қабул қилиш чоғида ҳозир бўлган иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) таркиби ҳақида гувоҳнома беради
Do'stlaringiz bilan baham: |