Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини белгилаш учун юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширади, юридик шахс раҳбар органининг қарор қабул қилиш борасидаги ваколатини, йиғилишда кворум мавжудлигини ва овозларни санаб чиқиш асосида қарор қабул қилиш учун керакли овозлар сони мавжудлигини қонунчиликка ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ аниқлайди - Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини белгилаш учун юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини текширади, юридик шахс раҳбар органининг қарор қабул қилиш борасидаги ваколатини, йиғилишда кворум мавжудлигини ва овозларни санаб чиқиш асосида қарор қабул қилиш учун керакли овозлар сони мавжудлигини қонунчиликка ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ аниқлайди
- Далилларни таъминлаш
- Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан нотариус судда ёки маъмурий органда иш юзага келган тақдирда, агар тақдим этиш кейинчалик мумкин бўлмай қолади ёки қийин бўлади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, далилларни таъминлайди.
- Далилларни таъминлаш мақсадида нотариус гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олади, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечиради ва гувоҳлантиради, экспертиза тайинлайди, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлайди.
Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш - Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш
- Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди
Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш - Ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
- Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш - Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш
- Нотариус муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.
- Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш муаллифлик ва турдош ҳуқуқнинг юзага келиши учун асос бўлмайди
Do'stlaringiz bilan baham: |