Фактларни тасдиклаш намду юридик факултети


Савол: Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?


Download 16.58 Kb.
bet4/4
Sana31.01.2024
Hajmi16.58 Kb.
#1830083
1   2   3   4
Bog'liq
ФАКТЛАРНИ ТАСДИКЛАШ (3)

Савол: Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?

  • Савол: Фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?
  • Жавоб: Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.

Савол: Нотариусга ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?

  • Савол: Нотариусга ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлаш қандай тартибда амалга оширилади?
  • Жавоб: Нотариус ўзига ҳужжат тақдим этилган вақтни тасдиқлайди. Нотариус ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда ҳужжат тақдим этган жисмоний шахснинг шахсини ёки ваколатини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини ва вакилининг ваколатини аниқлайди. Бу нотариал ҳаракат манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.
  • Нотариусга ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади. Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади. Тасдиқловчи ёзув ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири нотариал идорада қолдирилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси йўқ бўлса, нотариус ҳужжатдан нусха олиб, уни нотариал идоранинг йиғмажилдларига тикиб қўяди ҳамда унга ҳам тасдиқловчи ёзув киритади.
  • Бир шахс томонидан айни бир вақтда бир неча ҳужжат тақдим этилса, уларнинг ҳар бирига тасдиқловчи ёзув ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун давлат божи олинади.

ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ


Download 16.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling