75
*иштирокчилардан шикоят бўлганда уни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал
қилиш учун тегишли тадбирларни амалга ошириш;
*сайтга, каналга ёки анжуманга ташриф буюрувчилар билан алоқа
пайтида тўғрилик ва хушмуомала бўлиш;
*унга ишониб топширилган мавзуларда тартибни назорат қилиш.
252-савол. Пресс-тур қачон ташкил қилинади? Унда нималарга
эътибор қаратиш лозим?
Жавоб: Муайян маҳсулотни илгари
суришдан манфаатдор тузилма
мавжуд бўлган ҳолларда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-
тур ташкил этилади. Баъзида ушбу ҳодисанинг ўзи журналистларнинг
маҳсулотга қизиқишини уйғотади. Бу нафақат моддий нарса, балки мамлакат
ва ёки саноат минтақаси ҳам бўлиши мумкин.
Пресс-турни ташкил этишда қуйидаги омилларга эътибор қаратилади:
- компания ҳақидаги рисола, агар у мавжуд бўлмаса - қисқача маълумот;
- тақдим этилаётган лойиҳа/обект, хизмат/маҳсулотнинг қисқача
тавсифи;
- медиа-кит (ташкилот ҳақида буклет,
пресс-релиз, дастур, ён дафтар,
ручка, ташкилот логотипи туширилган эсдалик совғаси ) тайёрланади.
- маърузачи ва унинг мавзулари ҳақида қисқача
маълумот
- оммавий ахборот воситалари пулини шакллантириш ва бошқалар.
253-савол. Раддия
билан муносабат тушучасининг фарқли
Do'stlaringiz bilan baham: