330-савол: “Электрон ҳужжат алмашиш” автоматлаштирилган
ахборот тизими (ЭДО) ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида қачон
амалиётга жорий этилган?
Жавоб: Давлат солиқ қўмитаси Раисининг 2016 йил 19 майдаги
214-сонли буйруғи билан 2016 йил 1 сентябрдан ҳудудий давлат солиқ
хизмати органларида амалиётга жорий этилган.
331-савол: “Электрон ҳужжат алмашиш” автоматлаштирилган
ахборот тизими (ЭДО) маълумотлар базасини шакллантириш ва ундан
фойдаланишни тартибга солиш бўйича Регламент қачон тасдиқланган?
Жавоб: “Электрон ҳужжат алмашиш” тизими маълумотлар базасини
шакллантириш ва ундан фойдаланишни тартибга солиш бўйича Регламент
Давлат солиқ қўмитаси ишчи гуруҳининг 2016 йил 1 июлдаги баёни билан
тасдиқланган.
332-савол: “Электрон ҳужжат алмашиш” автоматлаштирилган
ахборот тизими (ЭДО) бириктирилган файлларни кўриш учун
фойдаланувчининг компьютерида қайси дастурий таъминот ўрнатилган
бўлиши керак?
Жавоб: “Электрон ҳужжат алмашиш” дастурида бириктирилган
файлларни кўриш учун фойдаланувчининг компьютерида Adobe Reader
дастурий таъминоти ўрнатилган бўлиши керак.
333-савол: “Электрон ҳужжат алмашиш” автоматлаштирилган
ахборот тизими (ЭДО) маълум бир ҳужжатнинг ижроси бўйича унинг
тарихини кўриш имконияти мавжудми, агар мавжуд бўлса қандай
тартибда кўрилади?
Жавоб: Ҳужжатнинг айланиши бўйича тарихини дастур ойнасининг
чап томони пастки қисмидаги архивлаш белгиси босилади ва “ҳужжат тарихи”
номли Excel файл юклаб олинади.
Шаклланган маълумотда, ҳужжатни кирим қилинишидан бошлаб уни
назоратдан олингунга қадар барча оперaция (резолюцияларнинг кетма-
кетлиги, ким томонидан ва қайси IP манзилдаги компьютер орқали қайси
санада амалга оширилгани, келишиш ва ҳ.к.)ни кўриш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |